
Фото: Reuters
CNN хабарига кўра, АҚШ президентлиги учун сайловда сайловчилар коллегияси Доналд Трамп учун расман 312 та овоз берди. Ғалаба қозониш учун камида 270 та овоз тўплаш керак эди. Унинг рақиби Камала Ҳаррис эса 226 та овоз тўплади.
Доналд Трампнинг президентлик сайловида ғолиб чиққани 6 ноябрда эълон қилинган бўлса-да, буни сайловчилар коллегияси расман тасдиқлаши ҳам талаб этилар эди. Таъкидланишича, Трамп учун энг кўп овозни техасликлар беришди.
2025 йилнинг 6 январида овозларни расман ҳисоблаш маросими ўтказилади. Ўша куни Доналд Трамп АҚШнинг навбатдаги президенти, Жей Ди Вэнс эса вице-президент деб эълон қилинади. Инаугурация маросими 2025 йил 20 январ куни ўтказилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар