
Санкт-Петербургдан Мурманскга кетаётган икки қаватли поезд юк поездига бориб урилган, деб хабар берди «Россия темир йўллари» матбуот хизмати.
Дастлабки маълумотларга кўра, учта йўловчи поезди ва юк вагонлари релсдан чиқиб кетган.
«Москва вақти билан соат 16:15 да «Княжая» станциясига етиб келганида, Мурманск – Санкт-Петербург йўналишидаги 11-сонли йўловчи поезди юк поезди вагонлари билан тўқнашиб кетди», — дейилади хабарда.
Йўловчи поездида 326 нафар йўловчи бор. Ҳозирда воқеа жойига фавқулодда хизматлар юборилган. Жабрланганлар ҳақидаги маълумотларга аниқлик киритилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар