“Оқ каскалар” гуруҳи Бағдод кўпригига яқин жойда, Адра атрофидаги оммавий қабрдан инсон қолдиқларини қидирмоқда
Фото: Getty Images
Дамашқнинг гавжум марказидан 10 км масофада, Адранинг шимоли-ғарбий чеккасида жойлашган ер участкаси цемент деворлар билан ўралган. Мазкур ҳудудда “Оқ каскалар” гуманитар ташкилоти қутқарувчилари оммавий қабрларни қидириш билн шуғулланмоқда.
Сўнгги бир неча кун ичида интернетда Башар Асад режими қийноққа солинганларни машъум Сурия қамоқхоналарида дафн этган оммавий дафнлар ҳақидаги видеолар пайдо бўлди.
Адрада “Оқ каскалар” жасад қолдиқлари билан тўлдирилган бир нечта катта оқ пластик пакетлар ётган кичик чуқурни топди. Жамоа топилган қолдиқлар, бош суяклари ва суякларни қазиб олди. ДНК намуналари тўпланди. Қолдиқлар ҳужжатлаштириш ва кейинги таҳлил учун қора пластик қопларга жойланди.
Қутқарувчилардан бири Исмоил Абдулла уларнинг зиммаларига оғир масъулият тушганини айтади.
“Минглаб одамлар бедарак йўқолган. Улар билан нима содир бўлганини билиш учун кўп вақт керак бўлади”, дейди у.
2011 йилдан бери Сурияда 100 мингдан ортиқ одам бедарак йўқолгани тахмин қилинмоқда.
Фото: BBC
Фото: Getty Images
Сўнгги бир ҳафта ичида Асадни ағдарган “Ҳаёт Таҳрир аш-Шам” исёнчи гуруҳи бутун Сурия бўйлаб қамоқхоналарни очиб, маҳбусларни озодликка чиқарди. Ҳуқуқ-тартибот идоралари 80 мингдан ортиқ бедарак йўқолганлар вафот этган, деган хулосага келди. Буюк Британияда жойлашган Сурия инсон ҳуқуқлари мониторинги маркази (СOHR) маълумотларига кўра, яна 60 минг киши жуда оғир қийноққа солинган.
Маҳаллий аҳоли, шунингдек, АҚШда жойлашган Сурия фавқулодда тезкор гуруҳи (СЕТF) нодавлат ташкилоти бутун Сурия бўйлаб оммавий қабрлар сони кўпайиб бораётганини хабар қилмоқда. Ташкилотга кўра, Дамашқнинг шимоли-ғарбида жойлашган Қутайфа шаҳрида оммавий қабр мавжуд бўлиб, унда Асад ҳукумати томонидан ўлдирилган камида 100 минг кишининг жасадлари бўлиши мумкин.
Инсон ҳуқуқлари бўйича “Human Rights Watch” ташкилоти бундай қабрларни сақлаш ҳамда синчковлик билан ўрганиш зарурлигини таъкидлайди.
Суриядаги фуқаролар уруши йилларида жасадлар дафн этилишининг гувоҳи бўлган маҳаллий аҳолидан бирининг айтишича, жасадлар хавфсизлик кучлари томонидан олиб келинган контейнер-рефрижераторларга жойланган.
“Қабрларни жасадлар билан тўлдиришди, сўнгра бульдозерлар бу жойни текислашди”, деди у BBCга.
Ана шундай оммавий қабрлардан бирига гувоҳ бўлган Қутайфанинг диний раҳбари Абдул Қодир ал-Шайхга кўра, махфий полиция ундан дафн маросимига раҳбарлик қилишни сўраган. У марҳумлар учун диний маросимлар ўтказишга ҳаракат қилиб, улар учун ибодат қилган.
Қутайфанинг диний раҳбари Абдул Қодир ал-Шайх
Фото: BBC
“Махфий полиция одамларнинг оммавий қабрлар ёнидан ўтишига ёки ҳатто дафн маросимини ўтказаётганларида деразадан қарашларига ҳам рухсат бермаган”, дейди жасадларни дафн этишда иштирок этишга мажбур қилинган бошқа бир гувоҳ.
Гувоҳнинг сўзларига кўра, Дамашқ атрофида бундай оммавий қабрлар жуда кўп.
Асад режими қулаганидан кейин минглаб сурияликлар бедарак йўқолган яқинларини қидириш учун қамоқхоналарга борди. Улар яқинларига нима бўлганига ойдинлик киритишни ва ҳалок бўлганларнинг хотирасини муносиб дафн этишни хоҳлайди.
Шунингдек, Асад хавфсизлик кучлари томонидан ҳибсга олинган юзлаб сурияликларнинг шахсий гувоҳномалари қамоқхоналардан бирида топилди.
Фото: BBC “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия Исроилни Голан тепаликлари борасида огоҳлантирди
Дональд Трамп: “Президент Эрдўғон жуда ақлли, Асад эса шафқатсиз қассоб”
Туркия Сурия чегарасида қўшин тўпламоқда
Туркия Суриянинг янги ҳукуматини ҳарбий соҳада қўллаб-қувватламоқчи
Сурия исёнчилари етакчиси мурожаат билан чиқди
Трамп Зеленскийни уруш тугашига тайёрланишга чақирди
ЕИ давлатлари Украинага 100 минг нафаргача тинчликпарвар кучларни юборишни муҳокама қилмоқда
Зеленский офиси Россия билан музокаралар қачон бошланишини очиқлади