Украина армияси Россияга қарши ҳарбий операцияда илк марта пиёда аскарлар ўрнига фақат роботлаштирилган ерусти тизимларидан фойдаланди. Бу ҳақда Урушни ўрганиш институти (ISW) Украина ҳарбийларига таяниб хабар бермоқда.
Фото: The Moscow Time
ISW маълумотларига кўра, Украина бўлинмалари Харьковдан шимолда жойлашган Липси қишлоғи яқинида Россия қўшинларининг позицияларига ҳужум қилган. Операцияда роботлаштирилган платформалар, жумладан, пулемётлар билан жиҳозланган ерусти дронлари, ҳудудларни аниқловчи ҳамда миналардан тозаловчи дронлардан фойдаланилган. Ушбу ҳужумда Россия кучларининг позициялари йўқ қилинган.
Украина томони аввалроқ бир неча бор технологик инновациялардан фойдаланиш инсон кучи танқислигини қоплаш имконини беришини таъкидлаган.
“Россия кичик ҳудудларни босиб олиш учун катта йўқотишларга дуч келмоқда”, деб таъкидлайди ISW.
Урушни ўрганиш институтининг қайд этишича, Украина дронлар ишлаб чиқаришни фаол ривожлантириш ва такомиллаштиришда давом этмоқда. Украина ҚК Бош штаби оптик толали кабеллар асосида ишлайдиган янги дронларни синовдан ўтказганини маълум қилган.
Фото: РБК
Аниқланишича, бундай қурилмалар Россия томонидан кенг қўлланиладиган радиоэлектрон курашга анча чидамли.
Аввалроқ Буюк Британия мудофаа вазири ўринбосари Люк Поллард 2025 йилдан бошлаб “дронлар коалицияси” ва “денгиз коалицияси”га аъзо давлатлар Украинага турли хилдаги “ўн минглаб” дронлар етказиб беришни бошлашини маълум қилган эди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Илон Маск: “Европа давлатлари йўқ бўлиб кетиш хавфи остида”
Маск Украинага ёрдам беришни АҚШнинг энг ёмон қарорларидан бири деб атади
Генерал Кирилловнинг қотиллик иши очилишида Ўзбекистон томони ҳам иштирок этади
Жакартада "Имом Бухорий: Ўзбекистон ислом санъати" кўргазмаси очилди
Ал-Жулоний: “Сурия Афғонистон эмас ва бўлмайди ҳам”
Исроилнинг қарийб 2 млн аҳолиси қашшоқликда кун кечирмоқда
Шавкат Мирзиёев россиялик генералнинг ўлими муносабати билан Путинга ҳамдардлик билдирди
Туркий давлатлар фейк ва дезинформацияга қарши биргаликда курашади