Дамашқда ҳокимият Башар Асаддан Сурия қуролли мухолифатига ўтганидан сўнг Туркиядан Сурияга 25 мингдан ортиқ суриялик қочқин қайтди, деди Туркия Ички ишлар вазирлиги раҳбари Али Эрликая. Ундан Ғарб ОАВлари иқтибос келтирмоқда.
“Охирги 15 кун ичида Сурияга қайтганлар сони 25 мингдан ошди”, деди у.
Унинг сўзларига кўра, Дамашқ ва Суриянинг бошқа шаҳарларида Туркиянинг дипломатик ваколатхоналарида миграция бўлимлари очилади, улар қочқинларнинг ўз ватанларига кейинги қайтишига ёрдам беради.
2011 йилда Сурияда можаро бошланганидан бери миллионлаб сурияликлар Туркия чегарасини кесиб ўтди ва ҳозирда Туркия ҳудудида 3 миллионга яқин қочқин бор.
8 декабр куни Суриядаги қуролли мухолифат Дамашқни қўлга киритгани ва ўтиш даври ҳукуматини тузаётганини эълон қилди.
14 декабр куни Туркия элчихонаси 2012 йилдан бери узоқ танаффусдан сўнг Суриядаги фаолиятини қайта тиклади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Гренландия Дональд Трампга орол сотилмаслигини эслатиб қўйди
Путин учинчи жаҳон уруши ҳақидаги саволга қандай жавоб берди?
Эксперт: Россияга қарши санкциялардан Ўзбекистон ва Қирғизистон кўпроқ фойда кўрди
Қушлар учун ақлли қафас тақдим этилди: ўзи овқатлантириб, ўзи тозалайди
Тадқиқот: атиги минг қадам юриш депрессия хавфини камайтириши мумкин
Панама президенти Трампнинг таҳдидларига қандай жавоб қайтарди?
Путин МДҲ давлатлари раҳбарлари билан учрашади
Венгрия бош вазири: Европа Украинадаги можарода ютқазди