12:35 / 25.12.2024
14

Трамп қотил ва зўравонларни ўлимга ҳукм қилишга чақирди

Трамп қотил ва зўравонларни ўлимга ҳукм қилишга чақирди
Фото: AP Photo
АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп шафқатсиз қотиллар ва зўравонлар учун ўлим жазоси беришни талаб қилди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

"Инаугурациямдан сўнг дарҳол Адлия вазирлигига Америка оилаларини қотиллар ва йиртқичлардан ҳимоя қилиш мақсадида қатъий равишда ўлим ҳукмини талаб қилиш бўйича кўрсатмалар бераман", деди сиёсатчи.

Трампнинг фикрича, бундай қаттиқ чоралар АҚШни яна “қонун ва тартибга риоя қилувчи мамлакати”га айлантиради. Сиёсатчининг баёнотига амалдаги президент Жо Байден ўлимга ҳукм қилинган 37 нафар маҳбусни умрбод қамоқ жазосига ўтказгани сабаб бўлди. Трамп бу қарор мантиқсиз экани ва жабрланувчиларнинг оилаларига маънавий зарар етказишини билдирди.

Президент фармонларидан фарқли ўлароқ, афв этиш тўғрисидаги қарорлар унинг вориси томонидан бекор қилиниши мумкин эмас. Трампнинг ўтиш даври жамоаси Байденнинг қарорини қоралаб, уни “дунёдаги энг даҳшатли қотиллардан бири” деб атади.

Айни пайтда АҚШнинг 27 штатида ўлим жазосига рухсат берилган ва федерал даражада у 40 дан ортиқ турдаги жиноятлар учун қўлланилиши мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп қотил ва зўравонларни ўлимга ҳукм қилишга чақирди