22:18 / 25.12.2024
8

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев: “Авиаҳалокат бўйича турли тахминлар мавжуд”

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев: “Авиаҳалокат бўйича турли тахминлар мавжуд”
Фото: Tengrinews
Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Озарбайжон ҳаво йўллари самолётининг Ақтауда қулаши сабаблари номаълумлигини, шу билан бирга авиаҳалокат бўйича турли тахминлар мавжудлигини маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, ҳодиса сабаблари ҳақида гапиришга ҳали эрта, масалани тўлиқ текшириш керак. Алиев, шунингдек, Озарбайжон Бош прокуратураси авиаҳалокат юзасидан жиноий иш очганини айтди.

Менга тақдим этилган маълумотларга кўра, Боку—Грозний йўналиши бўйича ҳаракатланган АЗАЛ самолёти об-ҳаво шароити ёмонлашгани сабабли йўналишини ўзгартириб, қўниш вақтида авария содир бўлган Ақтоу аэропорти томон ҳаракатлана бошлаган”, деди Алиев фавқулодда йиғилиш чоғида.

Фото: Reuters
Қозоғистондаги авиаҳалокатга оид сўнгги маълумотлар

Бокудан Грознийга учаётган Embraer 190 йўловчи самолёти 25 декабрь куни Қозоғистоннинг Ақтау шаҳрида қулаб тушди. Самолёт Азербаижан Airlines авиакомпаниясига тегишли бўлиб, бортида 69 киши, жумладан, 5 нафар экипаж аъзоси бўлган.

Сўнгги маълумотларга кўра, ҳалокатда 32 киши, жумладан, бир нафар экипаж аъзоси омон қолган. Уларга зарур тиббий ва руҳий ёрдам кўрсатилмоқда. 12 кишининг аҳволи оғир экани айтилган.

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев самолёт ҳалокатини текшириш бўйича комиссия тузишни буюрган.

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев авиафожиа муносабати билан Россиядаги МДҲ саммитига қатнашмай, Бокуга қайтган.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев самолёт ҳалокатга учрагани муносабати билан Озарбайжон ва Россия президентларига ҳамдардлик йўллади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Озарбайжон президенти Илҳом Алиев: “Авиаҳалокат бўйича турли тахминлар мавжуд”