23:31 / 25.12.2024
26

Сурия собиқ президентининг рафиқаси Асма Асад лейкоз туфайли бошқалардан изоляция қилинди

Сурия собиқ президентининг рафиқаси Асма Асад лейкоз туфайли бошқалардан изоляция қилинди
Суриянинг собиқ президенти Башар Асаднинг рафиқасини лейкоздан даволаш билан шуғулланаётган шифокорлар уни бошқа одамлардан изоляция қилиб қўйди. Тиббиёт ходимлари Асма Асаднинг омон қолиш имкониятини «50/50» дея баҳоламоқда, деб хабар беради The Telegraph.

«Асма ўлмоқда. У [ўзининг аҳволи туфайли] ҳеч ким билан битта хонада бўла олмайди», — дейди нашрнинг охирги ҳафталарда Асад оиласи вакиллари билан мулоқот қилган манбаларидан бири. Яна бир манбанинг таъкидлашича, «сўнгги ҳафталарда Асма Асаднинг аҳволи 50/50 бўлган».

The Telegraph маълумотларида келтирилишича, Башар Асаднинг рафиқаси инфекцион касалликларни юқтириб олмаслиги учун бошқа одамлардан изоляция қилинган. Москвада Асмага маълум муддат отаси Фаваз ал-Аҳрас қараб турган.

Тахминларда кўра, Россия ва Буюк Британия фуқаролигига эга 49 ёшли Асма Асад Москвага Сурияда турмуш ўртоғининг режими ағдарилиши ва Башар Асад Россиядан бошпана олишидан олдинроқ даволаниш учун келган.

Асад канцелярияси 2024 йил майда Суриянинг ўша вақтдаги биринчи хонимига ўткир миелоид лейкоз — суяк илигига зарар етказадиган агрессив онкологик касаллик ташхиси қўйилганини маълум қилганди. Аввалроқ Асма Асад кўкрак саратонидан даволанган, аммо 2019 йил августда бутунлай соғайиб кетганини эълон қилган.

Асма Асад Лондонда туғилган. Буюк Британияда у Американинг JP Morgan банкида инвестицион банкир бўлиб ишлаган. У 2000 йилда Башар Асадга турмушга чиққан. Асма Асадда Сурия фуқаролигидан ташқари, Британия паспорти ҳам бор.

Financial Times’нинг ёзишича, Асма Асад воситачилар орқали Сурияда телекоммуникация, кўчмас мулк, банклар, савдо каби иқтисодиётдаги бутун бошли секторларни назорат қилган. Нашр маълумотларига кўра, мамлакат иқтисодиёти Башар Асад, унинг укаси Моҳир ва Асма ўртасида бўлиб олинган.

Туркиянинг Haberturk нашри 23 декабр куни Асма Асад ажрашиш учун ариза берганини ёзди. Журналистларнинг маълумотларига кўра, унга Москвадаги яшаш тарзи ёқмаяпти ва у Лондонга кетмоқчи, шу боис Россиядан чиқиш учун «махсус рухсат» сўраган, чунки Асаднинг ўзига мамлакатни тарк этиш тақиқланган. Кремл эса ушбу маълумот ҳақиқатга тўғри келмаслигини билдирди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Сурия собиқ президентининг рафиқаси Асма Асад лейкоз туфайли бошқалардан изоляция қилинди