Фото: Bloomberg
Яман ҳусийлари Қизил денгизни тўсиб қўйиши туфайли Сувайш каналига эгалик қилувчи Мисрга камида 7 миллиард доллар зарар етказди. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.
Тегишли сумма Миср президенти сайтида кўрсатилган. Даромад қисқаришига Сувайш орқали савдо кемалари транзити 60 фоизга қисқаргани сабаб бўлган. Сувайш канали Миср учун муҳим даромад манбаи ҳисобланади. Ҳусийларнинг ҳужумлари туфайли кўплаб кемалар Африкани айланиб ўтишнинг узоқроқ, аммо хавфсизроқ йўлини танлай бошлаган. Яман ҳусийлари Ғазодаги уруш сабабли Исроил ва унга алоқадор кемаларни Қизил денгизда нишонга олмоқда.
Миср иқтисодиёти ҳажми 380 миллиард долларни ташкил этади, ҳозир у мураккаб даврни бошдан кечирмоқда. Мамлакат валютаси рекорд даражада пасайиб кетди. Миср Халқаро валюта жамғармасининг ёрдамига таянишга мажбур бўлмоқда. 24 декабрь куни умумий 8 миллиард долларлик кредитнинг бир қисми бўлган 1,2 миллиард долларлик янги транш ҳақида келишиб олинди. Халқаро валюта жамғармасининг қарздор мамлакатлар рейтингида Миср фақат Аргентина ва Украинадан кейин учинчи ўринни эгаллаб турибди.
Бир йил давомида Миср ҳукумати фунтнинг долларга нисбатан қийматини тахминан 40 фоизга туширди. Мамлакатда ёнилғи нархи уч марта оширилди, электр энергияси ва давлат томонидан субсидияланган нон нархлари кўтарилди. Қўшилган қиймат солиғи бўйича ўзгартиришлар кўриб чиқилмоқда.
Бюджетни тўлдириш учун хусусийлаштириш бошланди: Миср аллақачон давлат улушидаги United Bank акцияларининг 30 фоизини сотди ва бошқа активларни ҳам сотишни режалаштирмоқда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Нетаньяхунинг рафиқаси гувоҳларни таъқиб қилишда айбланмоқда
Путин МДҲ етакчилари билан учрашувда қандай фикрлар билдирди?
Сеул: Шимолий Корея Россияга яна қўшин жўнатишга тайёрланмоқда
Яман ҳусийлари Тель Авив аэропортига ҳужум уюштирди
Муҳаммад Салоҳнинг қайси ҳаракати учун мисрликларнинг танқидлари "ёмғири ёғилди"...?
Аббосбек Файзуллаев: “Жирона”ни танлайман...
Рим папаси Россия ва Украинани қуролларини ташлашга чақирди
Венгрия бош вазири: “Украинадаги уруш 2 хил йўл билан тугайди”