Шарқнинг олижаноб аёллари сиймосида мўтадил, ғайриоддий гўзаллик ва жуда ақлли малика яширинган. Баъзан уларнинг ҳар бири худди эртакдагидек турли мамлакатлардан олиб келинган бўлади. Келиб чиқиши оддий оилаларга тақалувчи араб шайхларининг севимли рафиқалари қандай кўринишда?
Саудия Арабистони қироличаси Фотима Кулсум Зохар
Фото: Wday
Фотиманинг тақдири чиндан ҳам ҳақиқий жумбоқ бўлиб, у ҳеч қандай насл-насабга эга бўлмаган оддий оилада дунёга келган қизалоқ эди. Фотиманинг бор бойлиги унинг гўзаллигида ҳам бўлиши мумкин. Айнан чиройи туфайли Яқин Шарқнинг ҳукмдорларидан бирининг рафиқасига айланишга муваффақ бўлди.
Қиролнинг 31-рафиқаси бугун давлатнинг биринчи рақамли бекасига айланган. Фотима шов-шувларни ёқтирмайди, иложи борича жамиятдан қочишга уринади. Айтганча, қиролича шарқона услубни афзал кўради. Расмий зиёфатларда вақти-вақти билан кўриниш берадиган Фотима либосларнинг нафислиги, нозик диди ва гўзаллиги билан барчани ҳайратга солади.
Шайха Хайя Бинту Хуссейн Ал-Мактум
Фото: Wday
Фотимадан фарқли ўлароқ Хайя қироллик оиласининг вакили, унинг отаси Иордания ҳукмдори. У Дубай шайхининг иккинчи рафиқаси ҳисобланади ва турмуш ўртоғи билан байрамларнинг бирида учрашган. Дарҳақиқат, Оксфордда таълим олган бу аёл ўз саройининг маликасига айланган.
Фото: Wday
Икки фарзанднинг онаси Хайя хайрия ишларида фаол қатнашади. Шунингдек, хоним очликка қарши курашиш фондини ҳам очди ва барча бўш вақтини мана шундай хайрия ишларига бағишлайди. Хайя европача услубда кийинишни маъқул кўради ва ижтимоий тадбирларни бирортасини ҳам ўтказиб юбормайди.
Қиролича-полковник Рания Ал-Абдулла
Фото: Wday
Рания уй бекаси бўлса-да, Иордания қироли ўз рафиқасини генерал деб билади. 2004 йилда гўзал хоним расман полковник унвонини олишга муваффақ бўлган. Иордания армияси эса бундан жуда қувонган. Полковник-маликанинг тақдири ҳам анъана ва урф-одатларни бузган оташин ва жўшқин муҳаббатга мисол бўла олади.
Фото: Wday
У шифокорлар оиласида дунёга келган ва Иордания шаҳзодаси ал-Абдулла билан кутилмаганда танишиб қолган, орадан 4 ой ўтиб уларнинг муносабати никоҳ билан мустаҳкамланган. Рания 4 фарзандни дунёга келтирганига қарамай, замонавий аёллардан ортда қолмайди. У шарқона кўринишга бир оз қарши. Шунинг учун ҳам замонавий услубдаги либосларни кияди. Шунингдек, ҳамиша аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиб келади.
Шайха Моза Бинту Насер ал-Миснед
Фото: Wday
Шарқ гўзаллигини донишмандлик билан бирлаштирган аёл. У турмуш ўртоғи Қатар амири Хамад бин Калиф ал-Тани билан учинчи рафиқа сифатида 40 йил бирга яшади. Бу даврда унга давлат лавозимлари ишониб топширилди. Шайха мамлакатдаги таълим тизми учун масъул. Оилавий муносабатлар бўйича Олий Кенгашнинг президенти этиб сайланган ва ЮNESКОда ҳам фаолият юритади.
Фото: Wday
Бундан ташқари у етти нафар фарзанд тарбияси билан ҳам мунтазам шуғулланиб боради. Шайха арабларнинг мода услубини ёқтиради, шунингдек, чиройли қомати, нафислиги ва ёш кўриниши билан барча аёлларнинг ҳавасини келтиради.
Малика Аиша ал-Мактум
Фото: Wday
Беларуслик Наталя Алиева талаба, официант ва ниҳоят барча қизлар каби оқ отдаги шаҳзодасининг келишини кутган қиз эди. Афсонавий, бадавлат, келишган Дубай ҳукмдорининг жияни Саид ал-Мактум мерганлик мусобақасида қатнашиш учун Минскка ташриф буюрган ва шу ондаёқ Наталянинг ошиғига айланган. Бир ҳафталик танишувдан сўнг беларус гўзалини Дубайдаги саройига рафиқа сифатида олиб кетган.
Фото: Wday
Наталя исломни қабул қилди, уни эндиликда Аиша ал-Мактум деб чақиришади. Умуман олганда, қизнинг шаҳзода ҳақидаги эртакмонанд орзуси ҳақиқатга айланди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Тадбиркорнинг қарзини тўламаган ташкилот мулкларидан айрилиб қолиши мумкин эди
АПЛ клуби Абдуқодир Ҳусановга ҳаммадан кўпроқ нарх таклиф қилди
Қандай қилиб 21 ёшли Аббосбек Файзуллаев РПЛ юлдузига айланди?
Навоий вилоятида Nexia уриб кетган эр-хотин вафот этди
Трамп сайловдаги ғалабасидан кейин донорлардан қарийб 200 млн доллар тўплади
Хитойда COVID'га ўхшаш вирус тарқалмоқда (видео)
Лицензия олмасдан одамларни Умрага юборган фирмаларга чора кўрилди
Абдуқодир Ҳусановнинг йўқлиги "Ланс"га мағлубият олиб келди