Фото: Telegram / osirskiy
1 январ, чоршанба куни Украина Қуролли кучлари бош қўмондони Александр Сирский Украина қўшинлари назоратида бўлган Россия Федерациясининг Курск области ҳудудига ташриф буюрди.
Сирский: Курск областида 38 минг РФ аскари ҳалок бўлди
«Украина ҳарбийларининг қаҳрамонона ҳаракатлари душманни ўз ҳудудида катта кучлар гуруҳини ушлаб туришга ва захираларни бошқа йўналишлардан ўтказишга мажбур қилди, сизнинг қатъиятингиз ва жасоратингиз туфайли душманнинг Курск областидаги йўқотишлари 38 мингдан ортиқ кишини ташкил этди. мингдан ортиқ техника ҳам йўқотилди», — деб ёзди ҳарбий раҳбар Telegramʼда.
Унинг қўшимча қилишича, Курск областида 700 нафар рус аскари асирга олинган. Улар алмашинув фондини тўлдиришди, бунинг ёрдамида украиналик аскарларни ватанга қайтариш мумкин, деди Сирский. У «оккупантлар қандай паспортга эга бўлишидан қатъи назар, уларни йўқ қилишни давом эттиришга» ваъда берди.
Сирский томонидан эълон қилинган кадрларга қараганда, у 225-ҳужумкор баталон, шунингдек, Украина Қуролли кучларининг 82-ҳаво ҳужуми бригадаси жойлашган жойга ташриф буюрди.
УҚКнинг Курск областидаги операцияси
Украина қўшинлари 6 август куни Курск областига кириб, ўнлаб аҳоли пунктларини, жумладан Суджа шаҳрини тезда назорат остига олди. Киевнинг таъкидлашича, Россия адолатли тинчликка рози бўлса, ҳарбий амалиёт тўхтатилади.
Reuters агентлигининг ноябр ойида хабар беришича, Украина ўшандан бери Курск областида босиб олинган ҳудуднинг 40 фоизини йўқотган. Декабр ойи охирида Bloomberg АҚШдаги манбаларига таяниб, Украина қуролли кучлари 2025 йилда Курск областини тарк этиши мумкинлигини ёзган эди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Якуний ҳукм чиқди: 700 миллион долларлик бойлик чиқиндихонада қоладиган бўлди!
Зеленский Рамштайнда Ғарбни Украинага қўшин юборишга чақирди
Германия канцлери Украинага бериладиган 3 млрд евролик ёрдамни блоклади
Эрон генерали: “Россия Асаднинг душманлари ўрнига Суриядаги бўш саҳрони бомбардимон қилган”
Ижтимоий тармоқларда Башар Асаднинг аёли ҳақида узунқулоқ гап тарқалди
Россиялик сиёсатчи Озарбайжон президенти Илҳом Алиевни ҳақорат қилди
Британия 3 мингга яқин ўзбекистонликни иш билан таъминлайди
Трамп Путин у билан учрашмоқчи эканини айтди (видео)