Фото: “Спутник”
2025 йил 30 июндан бошлаб чет эл фуқаролари Россияга киришда, чегарани ҳар қандай назорат-ўтказиш пунктидан кесиб ўтганда, бармоқ излари ва Face ID текширувидан ўтиш шарт бўлади. Ушбу талаб ҳукумат қарори билан тасдиқланган, дея хабар бермоқда “ТАСС”.
Ўзгаришлар Беларусь фуқаролари, 6 ёшгача бўлган болалар, дипломатлар ва Россиядаги хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари, консуллик муассасалари ходимлари ва уларнинг оиласига, халқаро ташкилотлар ва уларнинг Россияда аккредитация қилинган ваколатхоналари ходимлари ҳамда оиласига тааллуқли эмас.
Россияга визасиз кириш учун хорижликлар махсус иловада олдиндан биометрик маълумотларини топшириши ва ўзлари ҳақидаги маълумотлар ҳамда ташриф мақсадларини кўрсатиб ариза бериши мумкин.
2024 йилнинг 1 декабридан бошлаб чет элликлар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Россия чегарасини кесиб ўтиш учун Москва ва Москва вилояти халқаро аэропортларида, шунингдек, Оренбург вилоятидаги “Маштаково” автомобиль назорат-ўтказиш пунктида бармоқ излари ва юз тасвирини топширишган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
5 январда кечаси ва эрталаб бироз қор ёғиши мумкин
Maкрoн: Украинанинг таслим бўлиши на АҚШ, на Европа Иттифоқи учун фойдали эмас
Японияда Ер юзидаги энг кекса аёл вафот этди
Блинкен: “АҚШ Украинага уруш бошланишидан олдин яширинча қурол беришни бошлаган”
Кўп сув ичиш организм учун қай даражада фойдали?
Васийлик ёки ҳомийлик қандай ҳолларда белгиланади?
Хоразмда "Қизил китоб"га киритилган қушни сотаётган шахс қўлга тушди
“Барселона” юлдузлари шокда: Бизни алдашди!