date

АҚШда “грин карта” ва визалар учун текширувлар кучайтирилди

АҚШда “грин карта” ва визалар учун текширувлар кучайтирилди

АҚШда “грин карта” ва иммиграция визалари бўйича текширув жараёнлари кучайтирилди, деб CBS News хабар берди.

Маълумотларга кўра, Дональд Трамп маъмурияти айрим тоифадаги мигрантлар учун қўшимча назорат чораларини жорий қилган. Янги тартиблар бошпана сўраш, доимий яшаш ҳуқуқи олиш, фуқароликка қабул қилиниши ҳамда қариндошлик ёки никоҳ асосида берилган аризаларга ҳам татбиқ этилмоқда.

Қоидаларга мувофиқ, АҚШ Фуқаролик ва иммиграция хизмати ходимларига тўлиқ текширувдан ўтмаган аризаларни тасдиқлаш тақиқланди. Шунингдек, барча аризалар Федерал қидирув бюроси базаси орқали қайта текширилади.

Маълум қилинишича, бу чоралар Трампнинг февраль ойида имзолаган фармони билан боғлиқ. Шу билан бирга, аризачиларнинг ижтимоий тармоқлари ҳам текширилиб, “антиамерикалик” қарашлар аниқланиши мумкинлиги қайд этилмоқда.

Сўнгги ўзгаришлар натижасида кўплаб миграция ишлари секинлашган ёки вақтинча тўхтатилган.

Бундан ташқари, миллий хавфсизлик сабаблари билан 39 та давлат фуқаролари учун айрим аризаларни қабул қилиш жараёни музлатиб қўйилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » АҚШда “грин карта” ва визалар учун текширувлар кучайтирилди