Фото: Reuters
АҚШ Федерал тергов бюроси (ФТБ) Лас Вегасдаги Trump International Hotel меҳмонхонаси олдида Tesla Cybertruck автомобилини портлатган америкалик ҳарбий хизматчининг ҳаракатларини ўз жонига қасд қилиш деб баҳоламоқда.
"Ҳодиса одатдагидан кўпроқ эътиборни тортган бўлса-да, бу жароҳатдан кейинги стресс ҳамда бошқа муаммолар билан курашган уруш фахрийсининг фожиали ўз жонига қасд қилишига ўхшайди", деди 3 январь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида ФТБ терговчиси Спенсер Эванс.
ФТБ ҳарбийнинг шахсини аниқлади. Аввалроқ терговчилар бу “Яшил беретлар” элита бўлинмасида хизмат қилган 37 ёшли Метю Алан Ливелсбергер экани ҳақида хабар берган эди. Уларнинг маълумотларига кўра, Ливелсбергер яқинда Германияга хизмат сафардан қайтиб келган ва тасдиқланган таътилда бўлган. Сержант бешта “Бронза юлдуз” мукофоти билан, жумладан, жангда кўрсатган жасорати учун тақдирланган. ГФРдан ташқари, у Украина, Грузия, Тожикистон, Афғонистон ва Конгода ҳам хизмат сафарларида бўлган.
Хайрлашув мактубида ҳарбий АҚШни дунёдаги энг яхши мамлакат деб атаган
АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трампга тегишли меҳмонхонага кираверишда мушаклар ортилган ижарага олинган электр пикап портлаб, етти киши жароҳат олган эди. Машина портлашидан олдин эркак бошига ўқ узган.
Терговчилар маълумотларига кўра, аскар Трампдан нафратланмаган. Американинг Тhе Daily Beast нашри юқори лавозимли амалдорга таяниб хабар беришича, марҳум аскар Трампнинг тарафдори бўлгани ва ноябрь ойида унга овоз берган. Ҳарбий хизматчининг амакиси унинг жияни “ўз мамлакатини севгани, Трампни яхши кўргани ва ҳар доим жуда ватанпарвар аскар бўлгани”ни айтган.
Федерал тергов бюроси Лас Вегасдаги портлаш ва Янги Орлеандаги терактни ўзаро алоқадорлигини рад этди. Матбуот анжуманида терговчилар аскарнинг хайрлашув хатидан парчаларни эълон қилдилар. Хатда аскар АҚШни дунёдаги энг яхши мамлакат деб таърифлаб, “ҳозирда ўлимга олиб борувчи касалликка чалинган ва ҳалокатга юз тутаётган” деб ёзган.
Аскар ўз ҳаракатини “террор хуружи эмас, балки хавотирли чақириқ” деб атади.
Америкаликлар фақат томоша ва зўравонликка эътибор беришади. Ўз нуқтайи назарингизни мушакбозлик ва портловчи моддалар билан бўлмаса, қандай қилиб етказиш мумкин?, дейилади мактубда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Франция ва Германия ТИВ раҳбарлари Дамашққа борди
Арман Царукян: "Мен ғалабамга 100% ишонаман"
Башар Асадга Москвада суиқасд уюштирилгани маълум қилинди
Нукус шаҳрида маст аскар 6 кишини пичоқлаб ташлади
2024 йилда энг кўп ўйин ўтказган футболчилар
2025 йилдаги ижара ставкаси бўйича янги қоидалар
Чекишни ташлашга ёрдам берадиган илова ишлаб чиқилди
Японияда Ер юзидаги энг кекса аёл вафот этди