23:26 / 05.01.2025
56

Италия бош вазири Трамп қароргоҳига ташриф буюрди

Италия бош вазири Трамп қароргоҳига ташриф буюрди
Фото: AFP
Италия бош вазири Жоржа Мелони норасмий учрашув учун АҚШнинг янги сайланган президенти Дональд Трампнинг Флоридадаги Мар-а-Лагодаги қароргоҳига келди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Хабарга кўра, Европанинг асосий етакчиси ҳисобланган Мелони 20 январь кунги инаугурацияси олдидан Трамп билан алоқаларни мустаҳкамламоқчи. Уларнинг учрашуви тафсилотлари ошкор этилмаган.

Италия оммавий ахборот воситаларига кўра, Мелони Трамп билан Россиянинг Украинадаги уруши, савдо масалалари, Яқин Шарқ, шунингдек, Теҳронда италиялик журналист Сесиля Саланинг ҳибсга олиниши ҳақида мулоқот қилган бўлиши мумкин.

Италия бош вазири ташрифи АҚШнинг амалдаги президенти Жо Байденнинг 9—12 январь кунлари режалаштирилган Римга ташрифидан бир неча кун олдин бўлиб ўтди. Мелони 5 ноябрь куни бўлиб ўтган сайловлардан кейин Флорида штатида Трампни зиёрат қилган кам сонли хорижий етакчилардан бўлди.

Аввалроқ АҚШнинг сайланган президенти Аргентина президенти Хавьер Милей ва Канада бош вазири Жастин Трюдо билан учрашганди. Декабрь ойи бошида эса Венгрия бош вазири Виктор Орбан ҳам Дональд Трампникига “тинчлик миссияси” билан ташриф буюрган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё