Парижда Франциянинг собиқ президенти Николя Саркози устидан суд жараёни бошланди.
У 2000 йилларнинг ўрталарида Ливиянинг собиқ президенти Муаммар Қаддафий билан коррупциявий тил бириктирганликда айбланмоқда. Агар Саркози айбдор деб топилса, унга 10 йилгача қамоқ жазоси таҳдид солиши мумкин. Суд жараёни уч ой давом этади.
Тергов маълумотларига кўра, 2005 йилда Саркози ва унинг аппарати Қаддафий билан тил бириктирган ва 2006—2007 йилларда ундан камида 50 миллион евро олган, Саркози бу маблағни сайлов кампаниясини молиялаштириш учун ишлатган. Бунинг эвазига Франция халқаро майдонда изоляция қилинган бўлса-да, Қаддафий режимига хайрихоҳлик кўрсатган.
Саркозига Ливияда “пассив коррупция”, “жиноий фитна”, “кампанияни ноқонуний молиялаштириш” ва “давлат маблағларини ўзлаштиришни яшириш” каби айбловлар қўйилган. Собиқ президент ўз айбини тан олмаган ва тергов тақдим этган ҳужжатларни сохта деб атаган.
Бу Саркозининг учинчи суд жараёнидир. 2021 йилда суд уни икки марта: коррупция ва мансабдор шахсга пора беришга уриниш моддаси бўйича бир йилдан уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш (улардан иккитаси тўхтатилган, биттаси уй қамоғи), иккинчиси сайлов кампаниясини ноқонуний молиялаштирганлик учун ҳукм қилган. Унга кўра, собиқ президент бир йил озодликни чеклаш (олти ой қамоқда, олти ой муддатга тўхтатилган) жазосини олган, бироқ ҳозирда ҳукм апелляцияда. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Насаф» яна бир легионер футболчиси билан хайрлашди
Канада бош вазири Жастин Трюдонинг сиёсий йўли қандай кечган?
Лас-Вегасдаги портлаш: ҳайдовчи америкаликларга хат қолдирган экан...
Суюлтирилган газ таъминотидаги ноқонуний «бункер»лар аниқланди
Криштиану Роналду нега "Ал Насср"дан кетишни ўйлаб қолди?
Меган Маркл Netflix’да ўзининг шахсий лайфстайл шоусини тақдим этди (видео)
Россияда ҳам хавфли вирус тарқалмоқда
Кечаги учрашувда Элдор Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди?