Фото: The Cable
Таиланд Ташқи ишлар вазирлигининг маълум қилишича, 1 январдан бошлаб мамлакатнинг хориждаги 94 та элчихона ва бош консулхоналарида e-Visa хизматидан фойдаланиш мумкин бўлади.
Электрон виза тизимига кўра, Таиланд визаси олишга мурожаат қилмоқчи бўлган чет эл фуқароси янги онлайн электрон виза платформаси орқали ариза топшириши керак.
Ариза берувчидан паспорт ва тасдиқловчи ҳужжатларнинг асл нусхасини Таиланд дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларига шахсан тақдим этиши талаб қилинмайди.
Электрон виза аризаси маъқуллангач, аризачига тасдиқловчи электрон почта хабари юборилади. Ариза берувчидан жўнаш портидаги авиакомпанияга ва Таиландда иммиграция хизмати ходимларига тақдим этиш учун тасдиқловчи электрон почта нусхасини чоп этиши сўралади.
Амалдаги тартибга кўра, 2024 йилнинг 15 июл кунидан эътиборан Ўзбекистон фуқароларига Таиландга саёҳат учун 60 кунгача визасиз режим жорий этилган. Электрон виза тизимида фуқароларга туристик, бизнес, оилавий ва бошқа виза тури 90 кун муддатга берилади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Бухорода виртуал “валютчик”лик қилган 17 ёшли ўсмир жавобгарликка тортилмайдиган бўлди
Мисрда фиръавн табибининг мақбараси топилди
Уругвайлик футбол юлдузи Луис Суарес бир инсоннинг ҳаётини сақлаб қолди
Муниса Ризаева бир неча марта руҳий тушкунликка тушгани ҳақида сўзлаб берди (фото, видео)
Италия бош вазири Трамп қароргоҳига ташриф буюрди
Қиличбозларимиз Жаҳон кубогида олтита медални қўлга киритишди
Chevrolet Cobalt GX учун онлайн контрактатсия бошланмоқда!
Доналд Трампнинг рафиқаси Мелания ҳақида филм суратга олинади