АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трампнинг жамоаси Украинадаги можарони ҳал қилиш бўйича ўз ёндашувини қайта кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда мазкур масалани Трамп маъмурияти билан муҳокама қилган Европа расмийларига таяниб Financial Times хабар берди.
Трампнинг можарони тезда ҳал қилиш ҳақидаги сайловолди баёнотларига қарамай, ҳозирда унинг жамоаси вазиятни ярим йил ичида ҳал қилиш мумкинлигини айтмоқда. Бу европалик ҳамкорлар томонидан Трамп маъмуриятининг Киевни қўллаб-қувватлашдан зудлик билан воз кечиш нияти йўқлигининг белгиси сифатида қабул қилинмоқда.
Фото: Getty Images
Трамп жамоаси Америка қўшинларининг Жо Байден даврида Афғонистондан чиқарилишини ҳалокат сифатида қабул қилинган воқеа билан таққослашдан хавотирланмоқда. Шу сабабли улар Украинада бундай сценарийдан қочишга ҳаракат қилади, деб ёзади нашр.
ФТ маълумотларига кўра, Россия Украинанинг НАТОга қўшилмаслигини кафолатлайдиган янги хавфсизлик келишувларини тузишдан манфаатдор. Бироқ Трампнинг Украина бўйича махсус вакили Кит Келлоггнинг айтишича, бўлажак президент можарони ҳал қилиш доирасида Россияга ён бериш ниятида эмас.
Россия президенти Владимир Путин маълум шартларга риоя қилган ҳолда мулоқотга тайёрлигини бир неча бор айтган. Ўз навбатида, Украина президенти Владимир Зеленский музокараларда Украинанинг талабларини, жумладан, “НАТОга қисман аъзолик” ва қурол-яроғ етказиб беришни давом эттириш кабиларни санаб ўтган.
Тасс нашри аввалроқ Трамп жамоаси Россия билан хавфсизлик соҳасида битим тузишни истисно этмагани ҳақида ёзган эди. Хавфсизлик бўйича келишувлар Украина ва НАТОга тааллуқли бўлиши ҳамда Москва ва Вашингтон ўртасида қизил чизиқларни белгилаши мумкин.
Агентлик суҳбатдоши АҚШнинг Россиядаги элчиси ким бўлишига аниқлик киритмаган. Шу билан бирга, у Трампнинг махсус вакили Кит Келлогнинг Киевга сафари кейинга қолдирилганини тасдиқлаган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина қуролли кучлари ёлланма аскарлар армиясига айланди
Ҳисобот: Украина мағлубияти АҚШга қимматга тушади
Трамп бутун материкни эгалламоқчи: ҳамма ҳайратда
Калифорнияда даҳшатли ўрмон ёнғинлари: машҳурларнинг уйлари ёниб кетмоқда
Башар Асаднинг рафиқаси Британия разведкасига ишлаганликда гумонланмоқда
Нетаньяху Трампнинг инаугурациясида қатнашишдан бош тортди
Британия ТИВ раҳбари Украина уруши қачон тугаши мумкинлигини айтди
Ливанда 12 маротаба муваффақиятсиз сайловлардан сўнг президент тайинланди