10:05 / 10.01.2025
63

Дунёдаги энг қашшоқ президент саратондан даволанишга қарши чиқди

Дунёдаги энг қашшоқ президент саратондан даволанишга қарши чиқди
Фото: Эл Correo
Уругвай собиқ президенти Хосе Мухика саратон касаллигини даволашдан бош тортди ва ватандошлари билан видолашди. Бу ҳақда элДиарио.эс маҳаллий портали хабар берди.

Сиёсатчи 2012 йилда BBC томонидан кўпчилик сайловчилар каби яшагани сабабли дунёдаги энг қашшоқ президент деб топилганди. Мухикага кўра, қизилўнгачидан топилган саратон энди жигарига ҳам тарқалган.

Қизилўнгачдаги саратон жигаримни эгалламоқда. Мен уни ҳеч нарса билан тўхтата олмайман. Нега? Чунки мен кексаман ва иккита сурункали касалим бор. Менга на кимёвий даволаш, на жарроҳлик мос келади, чунки танам бунга бардош беролмайди”, деган у.

Мухика, шунингдек, бундан буён интервью бермаслиги ва янги даволанишни режалаштирмаслигини айтган.

Мен фақат тинч қўйишларингизни сўраяпман. Беҳуда интервьюлар ёки бошқа нарсалар билан безовта қилманг. Менинг давроним аллақачон ниҳоясига етди. Очиғини айтсам, жон бераяпман ва жангчининг ором олишга ҳаққи бор”, дея қўшимча қилди Уругвай собиқ раҳбари.

У дафн этилиши учун барча тайёргарликларни кўриб қўйганини таъкидлаган. Мухика 2010 йилдан 2015 йилгача Уругвай президенти лавозимида ишлаган, сўнгра мамлакат парламентига сайланган. 2018 йил август ойида у ваколатлари 2020 йилда тугашига қарамай, истеъфога чиқиш тўғрисидаги аризасини ёзган. Собиқ президент бунинг сабабини “узоқ йўлдан чарчагани” билан изоҳлаган.

Президентлик даврида Хосе Мухика саройда яшашдан бош тортган, бунинг устига маошининг катта қисмини хайрия ишларига сарфлаган. У президентлик лавозимини эгаллаган пайтда унинг ягона мулки 1987 йилги Volkswagen Beetle автомобили эди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё