Украинадан қочиш учун зобит аёл кийимида
2024 йилда Украина ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ҳарбий хизматчиларнинг ҳарбий қисм ёки хизмат жойини рухсатсиз тарк этиши (Украина Жиноят кодексининг 407-моддаси) бўйича 66,2 мингта янги жиноий иш рўйхатга олинган. Бу ҳақда Бош прокурор офиси маълумот берди. Дезертирлик (Жиноят кодексининг 408-моддаси) моддаси бўйича 23,2 мингта янги тергов очилди.
Шу тариқа, ҳар икки модда бўйича жиноий ишлар сони бир йилда 3,7 бараварга ошди, бу эса армиядан қочишни энг кенг тарқалган жиноятга айлантирди – улар Украинада қайд этилган барча жиноятларнинг 22 фоизини ташкил қилади.
Жиноят ишларининг сони бўйича ҳарбий қисм ёки хизмат жойини рухсатсиз тарк этиш анъанавий энг кўп учрайдиган ўғрилик (55,6 минг), фирибгарлик (деярли 65 минг) ва уруш туфайли ниҳоятда кўп сонли қасддан одам ўлдириш (52,2 минг)ни ортда қолдирди.
Россия ҳарбийлари яна беш асирни ўлдиришда айбланди
Украинада россиялик ҳарбийлар томонидан асирларнинг навбатдаги қатл этилиши текширилмоқда. Бу сафар гап жанговар ҳаракатлар олиб борилаётган икки хил жойда: Нескучное қишлоғида ва Донецк области Волноваха райони Времевка қишлоғида содир бўлган иккита ҳолат ҳақида кетяпти. Бу ҳақда 6 январ куни Донецк области прокуратураси Telegramʼда уч кун аввал рус қўшинлари томонидан Времевка ҳудудидаги Украина истеҳкомлари эгаллаб олингани ва ундан кейинги воқеалар ҳақида маълум қилди.
«Шундан сўнг, душман бўлинмаси халқаро гуманитар ҳуқуқ нормаларини атайлаб бузган ҳолда, икки ҳимоячининг бошига ўқ узди. Оккупантлар аскарларнинг ўлганига ишонч ҳосил қилишга қарор қилишди ва уларга яна бир неча марта ўқ уздилар», дейилади ҳисоботда. Ҳозирда терговчилар жиноят ҳолатларини ўрганмоқда ва иштирокчиларни аниқлаш билан банд.
Ўз навбатида, Украинанинг Deep State Telegram-каналига кўра, бу худди шу куни, 3 январда Нескучное қишлоғи яқинида суратга олинган дрон тасвирлари билан тасдиқланган. «Жангчилар таслим бўлишди, уларнинг қўлларини боғлашди, позиция олдига олиб чиқишди ва бошига ўқ узишди», дейилади хабарда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Путин ва Трамп қачон учрашиши мумкин?
Истеъфодаги подполковник: Украина ҳарбийлари ярадор хизматдошларини ташлаб, қочиб кетишди
АҚШ Венесуэла президенти Мадуро ҳақидаги маълумот учун 25 миллион доллар мукофот тайинлади
Нима учун Лос-Анжелес ёнмоқда?
Канадаликлар АҚШ таркибида бўлишни хоҳлайдими? – “Трамп безори, Маск эса тентак”
Покистоннинг Афғонистонга зарбалари: “Теҳрике Толибон” қандай ҳаракат?
АҚШ ҳужум қилган тақдирда Дания Гренландияни ҳимоя қила олмайди
Зеленский Германиядаги иттифоқчилар учрашуви натижалари ҳақида нималар деди?