Фото: rutube.ru
НАТО инструкторлари Украина ҳарбийларини тайёрлаш жараёнида на фақат ўз билимларини ўргатишга ҳаракат қилмоқда, балки Украина можаросидан келиб чиққан янги тажрибаларни ўрганишга ҳам аҳамият қаратмоқда. Бу ҳақда Россия хавфсизлик кучларига берган баёнотида қўлга олинган украиналик чегарачи маълум қилди, деб хабар берди РИА Новости.
Асирликдаги чегарачи маълум қилишича, у 2023 йилнинг сентябрида Британиянинг Камбриядаги "Warcope" ҳарбий базасида тайёргарликдан ўтган. Унинг сўзларига кўра, машғулотларда 300 нафарга яқин украиналик ҳарбий қатнашган, аммо тренингнинг сифати қониқарсиз бўлган.
“Бу оддий КМБ (бошланғич ҳарбий тайёргарлик) курси эди, унчалик юқори даражада эмас,” — деб таъкидлади асир.
Шунингдек, украиналик ҳарбий Франциянинг қуруқлик қўшинлари асосий ўқув марказида ҳам машғулот ўтказганини маълум қилди. Унинг фикрича, НАТОнинг ўқув дастурлари Украина можароси шароитига, айниқса, дронлардан фойдаланишга тўлиқ мос келмайди.
“Европаликлар ва британияликлар дронлардан қандай фойдаланиш кераклигини тушунишмайди. Улардаги уруш тактикалари эски, чунки улар асосан Африкадаги бадавийларга қарши амалиётлар олиб боришган. Замонавий уруш ҳақиқатлари улар учун ноодатий ва тушунарсиз,” — деди у.
Асирнинг айтишича, Британия ва Франциядаги инструкторлар украиналик ҳарбийларни ўргатиш жараёнида ўзлари ҳам янги нарсалар ўрганаётганини тан олган.
“Улар шундай дейишган: 'Биз сизга ўргатганимиздан кўра, сиз бизга кўпроқ нарсани ўргатяпсиз'. Буни тажриба алмашув деб аташди,” — дея қўшимча қилди украиналик чегарачи. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Тожикистондан 20 кгдан ортиқ “опий” моддасини олиб ўтган шахслар ушланди
Исроил ва ҲАМАС Ғазо бўйича келишувга эришди
Грузиянинг собиқ бош вазири дўппосланди
АҚШда миллиардер Илон Маск судга берилди
Украина чегарачилари гуруҳи Россияга таслим бўлди
Лос-Анжелесдаги ёнғинлар: қурбонлар сони 25 кишига етди