07:45 / 18.01.2025
65

Дуров Франциядаги терговчиларга Telegram модерациясини яхшилашга ваъда берди

Дуров Франциядаги терговчиларга Telegram модерациясини яхшилашга ваъда берди
Фото: AP
Telegram асосчиси Павел Дуров франциялик терговчиларга фойдаланувчиларнинг мессенжер қоидаларига бўйсунишини мунтазам назорат қилиш жараёнини яхшилашга ваъда берди.

France Info радиостанцияси маълумотларига кўра, Дуров декабр ойидаги сўроқ вақтидаёқ «модерация жараёнини яхшилашини» маълум қилган. Шунингдек, у мессенжер ҳар ой «дунё бўйлаб қонунчиликни бузган 15-20 миллион аккаунтни» ўчириб ташлаётганини билдирган. Радиостанциянинг қайд этишича, Дуров ноқонуний контентга қарши кураш муаммоси фақат Telegramʼга эмас, балки бошқа шу каби сервисларга ҳам тааллуқли эканини таъкидлаган.

Суд терговчилари ўз навбатида, Дуров томонидан кўрилаётган саъй-ҳаракатларга қарамай, сўнгги ойларда ноқонуний мақсадларда Telegramʼдан фойдаланиш ҳолатлари ортганини билдирган.

Telegram асосчиси Павел Дуров август ойи охирида Париж аэропортида ҳибсга олинган эди. У мессенжерни етарлича модерация қилмаганликда гумон этилмоқда. Жандармерия маълумотларига кўра, бу ва унинг ҳамкорлик қилишдан бош тортиши уни болалар порнографияси, фирибгарлик ва бошқа жиноятларни тарқатишда шерик қилади. Кейинроқ Дуров 5 миллион евро гаров ва ҳафтасига икки марта полиция бўлимига хабар бериш мажбурияти эвазига озод қилинди.

Ноябр ойида Белгия федерал прокуратураси Telegram мессенжери фаолиятини 2020 йилдан буён тергов қилаётгани ва энди бу борада Франция расмийлари билан ҳамкорлик қилиши маълум бўлганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг