08:53 / 20.01.2025
105

Хитой махфий гипертовушли ракетасини синовдан ўтказди

Хитой махфий гипертовушли ракетасини синовдан ўтказди
Фото: CCTV
Хитойлик мутахассислар «ҳаво-ҳаво» синфидаги махфий гипертовушли ракетанинг якуний синовларини ўтказди, деб хабар беради South China Morning Post. Таъкидланишича, бу янги қурол мавжудлигининг биринчи тасдиғидир.

Янги ракеталар ишлаб чиқарувчиси Хитой авиация саноати корпорациясига боғлиқ CAMA компанияси ҳисобланади. Синовлар ёйли иситиш тизимига эга аэродинамик қувурда ўтказилган: бундай шароитда ҳаво ҳарорати ўн минглаб даражага чиқиши мумкин. Нашр манбасининг айтишича, олимлар ракета Хитой Ҳарбий-ҳаво кучлари талабига жавоб бериши учун уни термобарқарорлик синовидан ўтказган.

Хитой ва замонавий Осиё РФА институти ҳисоботига кўра, ХХР яқин йилларда ҳарбий харажатларни оширишни давом этади. Хусусан, 2035 йилга бориб мамлакат Россия ва Америка ядровий қуроллари даражасига чиқиши мумкин. Шу билан бирга, Хитой ҳарбий кемаларни фойдаланишга топшириш суръатлари бўйича етакчи позицияни эгаллаган.

Аввалроқ КХДР Ракетасозлик бош бошқармаси ўрта ва узоқ масофага мўлжалланган янги гипертовушли баллистик ракетани муваффақиятли синовдан ўтказгани маълум бўлганди. Декабр ойида эса Американинг Electron ракетаси Пенгатон манфаатлари учун гипертовушли тизимни синовдан ўтказишга мўлжалланган аппаратни космосга олиб чиққани тўғрисида хабар берилган эди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг