20 январ куни Доналд Трамп АҚШнинг 47-президенти лавозимини расман эгаллади. У билан бирга вице-президент Жей Ди Вэнс ҳам қасамёд қилди.
У инаугурация маросимидаги чиқишида «Американинг олтин асри» бошланганини таъкидлади, аввалги ҳукуматни танқид қилди, инфляцияни енгишга, «сўз эркинлиги va қонунни қайтариш»га, «тинчликпарвар ва бирлаштирувчи мерос» қолдиришга, фақат икки: эркак ва аёл жинсини мустаҳкамлашга ваъда берди.
Доналд Трамп Капитолий ротондасидаги инаугурациясига келмоқда, 2025 йил 20 январ
Kenny Holston / Getty Images
Ўнгдан чапга: SpaceX асосчиси Илон Маск, Google раҳбари Сундар Пичаи, Amazon асосчиси Жефф Безос рафиқаси, журналист Лорен Санчес билан, шунингдек Meta раҳбари Марк Цукерберг рафиқаси Присцилла Чан билан Трампнинг инаугурациясида. Улар олдинги қаторда туришди, уларнинг ортида эса янги маъмурият аъзолари
Shawn Thew / Getty Images
АҚШнинг собиқ президенти Барак Обама Трампнинг инаугурациясида. Обама 2009 йилдан 2017 йилгача президентлик лавозимини эгаллаган
Shawn Thew / Getty Images
Икки собиқ президент — Билл Клинтон (чапда) рафиқаси, собиқ давлат котиби Ҳиллари Клинтон ва кичик Жорж Буш (ўнгда) Трампнинг инаугурациясида
Shawn Thew / Getty Images
Трамп лавозимини тарк этган АҚШ президенти Жо Байден билан
Kenny Holston / The New York Times / AFP / Scanpix / LETA
Жо Байденнинг рафиқаси Жилл, Камала Ҳарриснинг турмуш ўртоғи Даг Эмҳофф, АҚШнинг 42-президенти Билл Клинтон, унинг рафиқаси ҳамда Трампнинг 2016 йилги сайловлардаги рақиби Ҳиллари Клинтон ва АҚШнинг 43-президенти кичик Жорж Буш
Кичик Жорж Буш, унинг рафиқаси Лора Буш, АҚШнинг 48-вице-президенти (Трампнинг олдинги маъмуриятида ишлаган) Майк Пенс ҳамда АҚШнинг 44-президенти Барак Обама
Трампнинг оила аъзолари: иккинчи ўғли Эрик Трамп, куёви Жаред Кушнер, қизи Иванка Трамп ва катта ўғли кичик Доналд Трамп
Трамп бинога кириб келгач, рафиқасидан бўса олишга уринди, аммо шляпа халақит қилди
Трампнинг кичик ўғли, 18 ёшли Бэррон Трамп онаси Мелания Трамп билан
Кичик Роберт Кеннеди, у соғлиқни сақлаш вазири лавозимини эгаллаб, «хроник касалликлар эпидемиясига чек қўйиб, Американи яна буюк ва соғлом қилиши» керак
Маросимга Шоу Цзи Чю ҳам таклиф этилган — у хитойликларнинг шу кунларда аввалига АҚШдаги фаолиятини тўхтатган ва бир кун ўтиб тиклаган TikTok ижтимоий тармоғи бош директори
Аргентина президенти Ҳавиер Милей ва Италия бош вазири Жоржиа Мелони — маросимга келган атиги икки хорижий давлат раҳбари
Маросим меҳмонлари орасида Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Борис Жонсон ҳам бор эди
Вице-президент Жей Ди Вэнс ҳамда Доналд Трамп қасамёд матнини ёдлашмоқда
Доналд Трамп Олий суд раиси Жон Робертс қаршисида қасамёд қилмоқда. Президент учун Инжилни Трампнинг рафиқаси — Мелания тутиб турибди
Saul Loeb / Getty Images
Трамп рафиқаси Мелания ва фарзандлари: ўғли Бэррон (чапда) ва Эрик (чапдан иккинчи) ҳамда қизи Тиффани (ўнгда)
Shawn Thew / Getty Images
Трамп қасамёддан кейин Жон Робертснинг қўлини сиқиб қўймоқда
Capital One Arena спорт залига инаугурацияни томоша қилиш учун йиғилган одамлар
Christopher Furlong / Getty Images / AFP / Scanpix / LETA
Трамп Капитолий ротондасидаги инаугурация маросимида нутқ сўзламоқда
Kevin Lamarque / Getty Images
Вермонт штатидан сайланган сенатор, сўлчи сиёсатчи Берни Сандерс энсаси қотганча Трампнинг сўзларини тингламоқда
Жо Байден ва Камала Ҳаррис Трампнинг нутқи вақтида
Детройтлик пастор Лоренцо Сюэллнинг ёрқин чиқиши
Capital One Arena майдонидаги инаугурацияни кузатаётган томошабинлар
Victor J. Blue / Bloomberg / Getty Images
Вашингтонда Трампнинг инаугурациясини томоша қилаётган одамлар
Kayla Bartkowski / Getty Images
Трампнинг инаугурация маросимига келган меҳмонлар унинг Капитолий ротондасидаги нутқини тингламоқда
Jasper Colt / Getty Images
Доналд ва Мелания Трамп Жо ва Жилл Байден билан хайрлашмоқда
Жо Байден рафиқаси билан Вашингтондан учиб кетган вертолёт “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар