Мелания Трамп турмуш ўртоғи Дональд Трампнинг инаугурация маросимида шляпада кўриниш берди. Америкалик дизайнер Эрик Жавитс томонидан буюртма асосида тикилган бош кийим кўпларнинг эътиборини тортди.
Фото: Reuters
Дизайнерга кўра, биринчи хоним учун кийиниш услубини танлаш унинг касбий фаолиятидаги энг катта шарафлардан бири ҳисобланади. Жавитс бош кийим Мелания Трамп шахсиятини қайта англашни ва консерватив қадриятларни акс эттиришини айтмоқда.
“Менимча, бу бир оз ўзини тутиш даври, бу ҳақиқатан ҳам консерватив қадриятларга қайтиш учун ўзига хос бурилиш нуқтаси. Шунингдек, у (Мелания Трамп) протоколни ҳисобга олган ва жуда нафис ҳамда содда кўринишга эга бўлган деб ўйлайман...”, деди дизайнер.
Фото: AP Photo
“Ҳар қандай юз турига мос келадиган ва уни янада чиройли кўрсатадиган шляпалар яратишга муваффақ бўлдим. Бу ҳолатда эса ишни амалга ошириш қийин бўлмади, чунки Трамп хоним жуда яхши суяк тузилмасига, гўзалликка ва ажойиб услуб ҳиссига эга”, деди Эрик Жавитс.
2017 йилги Ralph Lauren брендининг мовий рангидаги кашмир кўйлак ва қўлқопларидан фарқли ўлароқ, бу сафар Мелания Трамп инаугурацияга мустақил америкалик дизайнер Адам Липпес томонидан яратилган тўқ кўк ипак-жун палтони юбка ва оқ ипак креп блузкаси билан бирлаштириб кийди.
Фото: 2017 йилги инаугурация
“Президент инаугурацияси анъанаси Америка демократиясининг гўзаллигини мужассам этади ва биз биринчи хонимимиз, Мелания Трампга услуб танлаш шарафига муяссар бўлдик. Трамп хонимнинг кийими Американинг энг моҳир ҳунармандлари томонидан яратилди ва мен бундай ишни дунёга кўрсатишдан фахрланаман”, деди Липпес.
Фото: The New York Times
Меланиянинг биринчи инаугурация услуби Жаклин Кеннединикига таққосланганди. Кеннеди 1961 йилда эрининг инаугурацияси муносабати билан бош кийимда кўриниш берганди. Аммо 2017 йилда биринчи хонимни кийинтириш сиёсий баҳс-мунозараларга сабаб бўлди. Жумладан, баъзи дизайнерлар буни рад этди — одатда бу улар учун орзу қилинган имкониятдир. Ўша пайтда баъзи ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари Ралф Лоренни бойкот қилишни талаб қилди.
2025 йилда эса Ралф Лорен биринчи хоним Жилл Байден учун танлов дизайнери бўлди. Байденнинг рафиқаси ҳокимиятнинг ўтишини нишонлаш учун палтосидан пойабзал ва қўлқопларигача монохроматик бинафша рангни танлади.
Мелания Трамп 2017 йилдан 2021 йилгача биринчи хоним сифатида фаолият юритган давридан бошлаб ўзининг жозибаси ва услуби билан эътиборни тортиб келмоқда.
Мода мутахассислари Мелания Трампнинг услуби кўпроқ “интилиш” сифатида қаралишини айтмоқда. Чунки Dior ҳамда Versace каби нуфузли мода уйларининг дизайнлари эътиборини жалб қилади.
Фото: NYT
“У мода оламида тан олинган силуэтли дизайнерларни танлайди, аниқ тузилишга эга, кўпинча бел қисмига урғу берилган кийимларни маъқул кўради. У тўғри юбкаларни ёқтиради. Елкалари аниқ ифодаланган кийимларни афзал билади. Кўпинча ҳарбий услубдаги костюмларни кийиб юради”, дея изоҳ берди Фридман.
Фото: Reuters
Фото: Getty Images
Фото: Reuters “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар