21:34 / 22.01.2025
76

Трамп маъмурияти Ғазо бўйича келишувнинг иккинчи босқичи устида иш бошлади

Трамп маъмурияти Ғазо бўйича келишувнинг иккинчи босқичи устида иш бошлади
АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти Исроил ва Фаластиннинг ҲАМАС ташкилоти ўртасидаги келишувнинг иккинчи босқичини мувофиқлаштириш бўйича ишни бошлади, деб хабар бермоқда Politico.

Нашрнинг қайд этишича, ушбу босқич қолган гаровдагиларни озод этиш, доимий ўт очишни тўхтатиш ва Исроил қўшинларини Фаластин ҳудудидан тўлиқ олиб чиқиб кетишни назарда тутади.

“Байден бизга қолдирган нарса бу охирнинг бошланиши эмас, балки бошланишнинг охиридир”, деди Трамп жамоасидан бўлган амалдор.

Politicoънинг қайд этишича, АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Майк Уолс ва 21 январь куни давлат котиби лавозимини эгаллаган Марко Рубио бу масала устида “зудлик билан” иш бошлайди.

Манбалар янги маъмуриятнинг Яқин Шарқ сиёсатидаги устувор йўналишларидан бири сифатида Исроил ва Саудия Арабистони ўртасидаги муносабатларни нормаллаштиришни кўрсатишди.

Исроил ва ҲАМАС ўртасида ўт очишни тўхтатиш битими кучга кирди

Битимнинг биринчи босқичида ҲАМАС Исроил томонига 33 нафар гаровга олинганларни топширади, уларнинг аксарияти тирик деб тахмин қилинмоқда. Булар асосан аёллар, болалар, кексалар, беморлар ва ярадорлардир. Бунга жавобан Исроил юзлаб фаластинлик маҳбусларни қамоқдан озод қилади.

Келишув шартларига кўра, Исроил армияси Ғазо сектори ҳудудларининг аксарият қисмидан чиқиб кетади, фақатгина Ғазо сектори ва Миср ўртасидаги Филаделфия йўлагида, шунингдек, Фаластин эксклави ва Исроил чегарасидаги махсус буфер ҳудудида ҳарбий мавжудлигини сақлаб қолади. Ғазонинг тинч аҳолиси ўз уйларига, жумладан, жанглар туфайли энг кўп зарар кўрган шимолий ҳудудларга ҳам қайтиш имкониятига эга бўлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг