15:30 / 23.01.2025
273

Шолц ва Макрон Европани бирлашишга чақирди

Шолц ва Макрон Европани бирлашишга чақирди
Фото: Mohammed Badra/AP
Доналд Трамп АҚШда ҳокимият тепасига келганидан икки кун ўтиб Германия канцлери Олаф Шолц ва Франция президенти Эммануэл Макрон биргаликда кучли Европа тарафдори эканликларини билдирди. Трамп билан ишлаш қийин вазифа бўлади, бироқ Европа «эгилиб, яширинмайди, балки конструктив ва ўзига ишонган ҳамкор бўлади», деди Шолц 22 январ, чоршанба куни Парижда Maкрoн билан учрашувда.

Унинг сўзларига кўра, у европалик ҳамкорлари билан биргаликда Трамп Оқ уйга қайтганидан кейин қабул қилган қарорларни «диққат билан таҳлил қилиш» ниятида. «Европа кучли ва барқарор бўлиши керак, яъни эҳтиёткорлик билан айтганда — доимий ҳаракатда», деди Германия ҳукумати раҳбари. Шолц Европа 450 миллионга яқин аҳолига эга йирик иқтисодий зона эканлигини таъкидлади. «Биз кучлимиз. Биз бирлашганмиз», — дея қўшимча қилди у.

Макрон: Европаликлар ўз манфаатларини ҳимоя қилиши керак

Ўз навбатида, Макрон Германия ва айниқса, Франция эндиликда «трансатлантик ҳамкорликка қатъий амал қиладиган, лекин ўз манфаатларини қандай ҳимоя қилишни ҳам биладиган» «бирлашган, кучли ва суверен Европа» учун саъй-ҳаракатларни амалга ошириши кераклигини таъкидлади.

Европаликлар ўз саъй-ҳаракатларини «демократияларини мустаҳкамлаш, иқтисодий ва ижтимоий моделни қўллаб-қувватлаш учун рақобатбардошлик, фаровонликни ошириш ва хавфсизликни мустаҳкамлашга қаратиши керак», деди Макрон.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг