Amazon ирқий ва гендер хилма-хиллик сиёсатидан воз кечди

Дунё2 дақиқа ўқиш340
Amazon ирқий ва гендер хилма-хиллик сиёсатидан воз кечди
Дональд Трампнинг АҚШ ҳокимиятига келиши муносабати билан Amazon компанияси ирқий, гендер тенглик ва инклюзивликни таъминловчи “DEI” дастуридан воз кечишга қарор қилди.

Amazon ўзининг оммабоп веб-сайтларидан ишчиларни ҳимоя қилишга қаратилган бир қатор сиёсатларни, жумладан, қора танли ходимлар билан бирдамлик ваъдаларини ва трансгендер ходимлар учун тиббий ёрдам имтиёзларини шов-шувсиз олиб ташлади, дейилади The Washington Post хабарида.

Қайд этилишича, Amazon ушбу дастурларни “эскирган ва сиёсий воқеликка мос келмайдиган” деб тан олган.
Amazon ирқий ва гендер хилма-хиллик сиёсатидан воз кечди
Фото: Shutterstock
Нашр маълумотларига кўра, саҳифалар тахминан бир ой олдин ўчирилган. Ўзгаришлар бир нечта сиёсатларга, шунингдек, бўлимларнинг номларига ҳам таъсир кўрсатган. Илгари “Хилма-хиллик, тенглик ва инклюзивлик” деб номланган бўлим энди “Инклюзив тажриба ва технологиялар” деб аталмоқда, “DEIни технологиялар орқали ривожлантириш” бўлими эса энди “ходимлар тажрибасини такомиллаштириш” ваъдасига айланган.

Алоҳида гуруҳлар учун дастурлар яратиш ўрнига, биз тасдиқланган натижаларга эга дастурларга эътибор қаратамиз ва биз ҳам корпоратив маданиятимизни ривожлантиришга интиламиз, дейилади компания ички ҳужжатида.

Жорий йилнинг 20 январидан президентлик лавозимига киришган Трамп АҚШ сиёсатидаги муҳим ўзгаришлар ҳақида гапирар экан, турли гендерларни ижтимоийлаштириш, уларни одамлар ҳаётига тиқиштиришдан воз кечишини таъкидлаб ўтганди.

"Шу ҳафта жамоатчилик ва шахсий ҳаётнинг ҳар жабҳасига турли гендерларни тиқиштиришга уринишдан иборат бўлган давлат сиёсатига чек қўяман. Биз ранг-барангларни ёқтирмайдиган ва қадр-қимматга асосланган жамиятни яратамиз. Бугундан бошлаб АҚШ ҳукуматининг расмий сиёсати фақат икки жинс — эркак ва аёл жинси бор деб тан олишдан иборат бўлади", деди АҚШ президенти.

Аввалроқ АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Майкл Жонсон Оқ уйда қилган чиқишида АҚШ бундан буён ўз сиёсатида фақат икки жинслилик тамойили асосида ҳаракат қилишини маълум қилганди.

"Эркаклар ҳеч қачон аёлга айлана олмайди. Бу ҳақда гапиришга мажбур бўлаётганимиз ачинарли. Бу биология масаласи. Биз яратилишдан эркак ёки аёл қилиб яратилганмиз. Агар биз буни тан олмасак ёки буни рад этишга ҳаракат қилсак, ўзимиз хавф остида қоламиз, қизларимизга эса зарар келтирамиз", деди у.

Жо Байден бошқаруви пайтида сиёсатчиларнинг бундай чиқишларини учратиш амримаҳол бўлган.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?