01:36 / 30.10.2016
7 939

Жаҳон кўчмас мулк бозорида янги рекорд - Ҳонконгдаги автомобиль турар жойи қулоқ эшитмаган нархда сотиб юборилди

Жаҳон кўчмас мулк бозорида янги рекорд - Ҳонконгдаги автомобиль турар жойи қулоқ эшитмаган нархда сотиб юборилди

Жаҳон кўчмас мулк бозорида янги рекорд қайд этилди: мана шу ҳафта Ҳонконгда автомобиль турар жойи 4,8 млн Ҳонконг долларига (620 минг АҚШ доллари) сотиб юборилди. Бу ҳақда "Kun.uz" хабар бермоқда.

Энг қиммат автомобиль турар жойи бўлган бу ер Ҳонконг молиявий марказидан унча узоқ бўлмаган ҳудудда - Мид-левелс тумани, Кондуит-роуд 55 да жойлашган. Бу ерда йирик компанияларнинг раҳбарлари, миллиардерлар ва дипломатлар йиғилиб туришади. Дарвоқе, Alibaba раҳбари Жек Ма айнан Мид-левелсда истиқомат қилади.

Қиёслаб кўриладиган бўлса, уйдан марказга бўлган йўл кира ҳақи 120 мингни ташкил этади. Шундан келиб чиққан ҳолда, турар жой эгаси сотиб олган пулига 245 йил давомида уйдан ишга, ишдан уйга бориб келса бўларди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Жаҳон кўчмас мулк бозорида янги рекорд - Ҳонконгдаги автомобиль турар жойи қулоқ эшитмаган нархда сотиб юборилди