АҚШ президенти Доналд Трамп замонавий ракетага қарши мудофаа тизимини яратиш ҳақида фармон имзолади, деб хабар беради «Интерфакс».
Президент Пентагон раҳбари Пит Ҳегсетга 60 кун ичида янги мудофаа тизимини жойлаштиришга доир лойиҳа ва режани ишлаб чиқишни топширди.
Янги тизим Қўшма Штатларни баллистик, гипертовушли, қанотли ракеталар ҳамда бошқа ҳаво таҳдидларидан ҳимоя қилишга мўлжалланган. У ракеталарни кузатиш имкониятига эга бўлган илғор космик технологияларни ўз ичига олади.
Трампга кўра, сўнгги 40 йил ичида стратегик қуроллар, жумладан, баллистик ва гипертовушли ракеталар хавфи сезиларли даражада ошган. «Куч орқали тинчликни таъминлаш» стратегияси доирасида Қўшма Штатлар янги авлод мудофаа тизимини жорий қилиб, фуқароларини ва муҳим инфратузилмасини ҳар қандай хорижий ҳужумдан ҳимоя қилиши зарур, дея таъкидлади президент.
Маълумот учун, «Темир гумбаз» ракетага қарши мудофаа тизими Исроил томонидан АҚШ ёрдамида ишлаб чиқилган бўлиб, қисқа масофали ракеталарни аниқлаш ва уриб тушириш учун мўлжалланган. 2011 йилда фаолият бошлаган ушбу тизим минглаб ракеталарни тутиб қолган. Исроил маълумотига кўра, унинг муваффақият даражаси 90 фоиздан юқори бўлиб, Ҳамас ва Ҳизбуллоҳга қарши урушларда ўз самарадорлигини намойиш этган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар