14:34 / 29.01.2025
1 034

Почтачи икки карра олимпия чемпионининг пулларини қандай ўғирлади?

Почтачи икки карра олимпия чемпионининг пулларини қандай ўғирлади?
Париж-2024 олимпия ўйинларининг икки карра ғолиби, белгиялик велопойгачи Ремко Эвенепул ўғриликдан жабр кўрди, деб ёзди De Telegraaf. Спортчининг картасидан 9 минг евро ечиб олинган.

Жиноят Андерлехтда содир этилган: шаҳар почта бўлимининг ходимларидан бири почта қутиларидан кредит карталарини ўғирлаган: банклар ўз мижозларига жўнатган ичига карта солиниб, PIN-кодлари кўрсатилган хатларни «супуриб кетган». Сўнгра карталардаги пулларни нақдлаштириб олган, жабрланганлар орасида олимпия чемпиони ҳам бор.

Мижозлар карталари етиб келмаганидан шикоят қилишни бошлаганидан сўнг почтачининг қилмишлари фош бўлди. Полиция банкоматлардаги камералар орқали почтачининг шахсини аниқлади.

Қўлга тушган почтачи айбини ва пулларни қиморга тикиб юборганини тан олди. Суд давом этмоқда, почтачини қамоқ кутмоқда.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг