Фото: АBC Gazetesi
Бир неча ҳафтадан бери турк оммавий ахборот воситалари “Муҳташам юз йил” сериали юлдузи Ҳалит Эргенчнинг шов-шувли можарога аралашиб қолгани ҳақида хабар бермоқда.
Актёр турли санъаткорларнинг шахсий менежери ҳисобланган Айше Баримнинг иши бўйича судга таклиф қилинди. Бу аёл Ҳанде Эрчел, Серенай Сарикая ва бошқа машҳур турк юлдузлари билан ҳамкорликда ишлаган.
Айше Барим ҳозирда 12 йил аввал бўлиб ўтган мамлакат тўнтарилишига ёрдам берганликда ва ҳукуматга қарши намойишларда қатнашганликда айбланмоқда. Шунингдек, у Туркия кино саноатини ягона монополияга айлантириб, атрофига мухолиф ғоялари мавжуд бўлган актёр ва актрисаларни тўплашга уринганликда ҳам гумон қилинмоқда.
Айше Барим
Фото: Birgün Gazetesi
Шу муносабат билан мамлакат бош прокуратураси Айше Барим билан ишлаган барча таниқли шахсларни гувоҳлик беришга чақирди. У билан ҳамкорлик қилганлар орасида Ҳалит Эргенч ҳам бор.
Терговнинг дастлабки босқичида актёр гувоҳ сифатида сўроқ қилинди. Бироқ тез орада вазият ўзгарди: прокуратура уни ёлғон гувоҳлик беришда айблади. Тергов натижаларига кўра, ҳукуматга қарши намойишлар пайтида Ҳалит Эргенч ва Айше Барим яқин алоқада бўлган. Актёр эса судда жавоб бераётган вақтда уни оқлашга уринган.
Гази боғидаги намойишлар, 2013 йил
Фото: DW
Гази боғидаги намойишлар, 2013 йил
Фото: ERR
Аввалроқ Ҳалит Айшенинг ажойиб инсон эканлигига иймони комиллигини ва суд унга нисбатан ноҳақ айблов қўйишга уринаётганини айтган эди.
Воқеалар бундай тус олишини ҳеч ким кутмаган эди. Эндиликда Султон Сулаймон олдида жиддий вазифа: ўзининг айбсиз эканлигини исботлаш турибди. Акс ҳолда актёр жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин.
Маълумот учун: Айше Барим 2013 йилда Истанбулдаги Гези боғида ҳукуматни ағдаришга қаратилган норозилик намойишларини уюштирганликда айбланиб, жорий йил 27 январь куни ҳибсга олинди. Турк ОАВ қайд этишича, Барим 12 йил аввалги ноқонуний ҳаракатларда иштирок этгани учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган Усмон Кавала билан яқиндан таниш бўлган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар