Италиянинг шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш бошқармаси (GPDP) DeepSeek чат-ботини мамлакат ҳудудида блоклади. Идора баёнотига кўра, бу қарор италиялик фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотларини ҳимоя қилиш мақсадида қабул қилинган. Шу билан бирга, GPDP ушбу чат-бот фаолиятига оид терговни ҳам бошлади.
28 январ куни бошқарма DeepSeek компаниясидан фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотларини йиғиш ва қайта ишлаш жараёнлари ҳақида батафсил маълумот тақдим этишни талаб қилди. Аммо компания Италияда расман фаолият юритмаслигини ва шу сабабли Европа қонунлари унга татбиқ этилмаслигини асос қилиб, бу талабни рад этди.
Шунингдек, кеча Италиядаги онлайн-иловалар дўконларидан DeepSeek платформаси олиб ташланган.
DeepSeek ҳақида маълумот
DeepSeek — очиқ кодли катта тил моделлари (LLM) ишлаб чиқувчи компания бўлиб, Хитойнинг Чжэцзян провинцияси, Ханчжоу шаҳрида жойлашган. Компания 2023 йилда ташкил этилган ва High-Flyer ҳедж-фонди томонидан тўлиқ молиялаштирилади. Унга бош директор Лян Вэнфэнг раҳбарлик қилади.
DeepSeek сунъий интеллект бозорига катта таъсир кўрсатган платформалардан бири ҳисобланади. Унинг пайдо бўлиши ChatGPT каби машҳур чат-ботлар ҳамда Nvidia сингари график тезлатгич ишлаб чиқарувчи техногигантлар учун молиявий йўқотишларга сабаб бўлди.
Италия ҳукумати ва GPDP'нинг мазкур қарори DeepSeek фаолиятига қандай таъсир кўрсатиши ва сунъий интеллект бозоридаги вазият қандай ривожланиши ҳозирча номаълум. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар