Пекин ғарбида АҚШ Мудофаа вазирлиги (Пентагон) штаб-квартирасидан 10 баравар катта қўмондонлик маркази қурилмоқда. Бу ҳақда сунъий йўлдош тасвирлари ва разведка манбаларига таяниб, Financial Times хабар берди.
Сунъий йўлдош суратларида Пекиндан 30 километр жануби-ғарбда жойлашган 6 квадрат километрдан ортиқ қурилиш майдони кўрсатилган. Асосий қурилиш ишлари 2024 йил ўрталарида бошланган. Айрим разведкачилар лойиҳани “Пекин ҳарбий шаҳри” деб атамоқда.
Фото: FT
Ҳарбий экспертлар майдонда чуқурлар аниқлангани, у ядровий уруш пайтида ҳам Хитой ҳарбий раҳбарларини ҳимоя қилиш учун бункерлар қуришга мўлжалланганини айтди. Қурилиш Хитой армияси ўзининг 2027 йилдаги юз йиллиги арафасида янги қуроллар ва лойиҳаларни ишлаб чиқаётган пайтда амалга оширилмоқда.
“Агар бу тасдиқланса, ҳарбий раҳбарият, жумладан Марказий ҳарбий комиссия раиси сифатида Си Цзиньпин учун мўлжалланган мазкур замонавий ер ости қўмондонлик бункери, Пекиннинг нафақат жаҳон миқёсида кучларни, балки илғор ядро уруши салоҳиятини ҳам яратиш ниятидан далолат беради”, деб таъкидлади Марказий разведка бошқармасининг Хитой таҳлили бўйича собиқ бошлиғи Дэннис Уайлдер.
Хитойнинг Вашингтондаги элчихонаси “батафсил маълумотга эга эмаслигини” айтди, аммо Хитой “тинч ривожланиш йўлига ва табиатан мудофаа сиёсати тарафдори” эканини таъкидлади.
Ҳудуд тасвирларини таҳлил қилган Миллий Геофазовий разведка агентлиги собиқ тасвир таҳлилчиси Ренни Бабиарснинг айтишича, 5 квадрат километр майдондаги камида 100 та кран ер ости инфратузилмасини ривожлантирмоқда.
Фото: ФТ
“Тўлиқроқ баҳолаш учун қўшимча маълумотлар керак бўлса-да, тасвирлар эҳтимолий ер ости ўтиш йўллари билан боғланган ер ости объектларини қуришга ишора қилмоқда”, деди Бабиарз, ҳозирда АллSource Аналйсис геофазовий таҳлил хизмати гуруҳининг таҳлил ва операциялар бўйича вице-президенти.
Воқеа жойида ҳарбийлар кўринмаса-да, дронлар ёки фотосуратга олишдан огоҳлантирувчи белгилар бўлган. Дарвоза олдидаги қўриқчилар бирданига кириш тақиқланганини айтган ва лойиҳа ҳақида гапиришдан бош тортган. Қурилиш майдончасидан чиқиб кетаётган раҳбарлардан бири эса бунга изоҳ бермаган.
“Хитойнинг асосий хавфсиз қўмондонлик маркази янги объектнинг шимоли-шарқидаги Ғарбий тепаликларда жойлашган, у совуқ уруш авжига чиққан пайтда, ўнлаб йиллар олдин қурилган. Янги объектнинг ҳажми, кўлами ва қисман ер остида жойлашгани шуни кўрсатадики, у уруш пайтидаги асосий қўмондонлик объекти сифатида Ғарбий тепаликлар мажмуасининг ўрнини эгаллайди. Хитой раҳбарлари янги иншоот АҚШнинг "бункер-бузар" ўқ-дориларига ва ҳатто ядровий қуролларга қарши янада кўпроқ хавфсизликни таъминлайди, деб ҳисоблашлари мумкин”, дейди собиқ америкалик разведкачи. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар