Қўшма Штатлар “Толибон” ҳокимиятга келган вақти афғон учувчилари томонидан Ўзбекистонга олиб ўтилган вертолётларнинг бир қисмини қайтарди. Бу ҳақда “Америка овози” телеканали Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчихонасида ўтган тадбирда қатнашган Пентагон расмийларига таяниб хабар берди.
Афғонистон ҳарбий-ҳаво кучларининг УҲ-60 Black Hawk вертолёти. 2018 йил, 8 декабрь
Фото: Military Times
“Толибон”дан қочган афғон учувчилари Ўзбекистонга олиб ўтган Америка самолёт ва вертолётларининг аксарият қисми республикага берилган. Пентагон яроқли деб топган техник воситалардан еттитаси – Black Hawk вертолётлари ҳозирда АҚШга қайтарилган, дея маълум қилди телеканал мухбири Навбаҳор Имамова.
Тадбирда, шунингдек Ўзбекистоннинг АҚШ ва Канададаги элчиси Фурқат Сидиқов сўзга чиқиб, Тошкент Вашингтон билан ҳар соҳада ҳамкорликни оширишга тайёрлигини маълум қилди. Бундан ташқари, Ўзбекистон ҳукумати икки давлат хавфсизлик тизимлари ва қуролли кучлари ўртасидаги ҳамкорликни қадрлаши таъкидланган.
Фурқат Сидиқов Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчихонасида
Фото: Видеодан кадр/Америка Овози
Маълумот учун, 2021 йилнинг август ойида афғон ҳарбийлари томонидан Ўзбекистон ҳудудига Embraer EMB 314 Super Tucano ва Pilatus PC-12 русумдаги 22 та ҳарбий самолёт ва УҲ-60 Black Hawk, МД-530 ва Ми-17 русумдаги 24 та вертолёт олиб ўтилган эди.
Толибон Ўзбекистон ҳукуматидан уларни қайтаришни бир неча бор сўраган. Бироқ кейинроқ Тошкент ва Вашингтон ҳарбий техникалар тақдири бўйича келишувга эришгани, улар Ўзбекистонда қолиши маълум қилинганди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар