21:39 / 05.02.2025
290

Малайзияликлар Шавкат Мирзиёевнинг ташрифи ҳақида: «... илгари кузатилмаган воқеа бўлди»

Малайзияликлар Шавкат Мирзиёевнинг ташрифи ҳақида: «... илгари кузатилмаган воқеа бўлди»
Шавкат Мирзиёевнинг Малайзияга сўнгги 20 йил ичидаги илк расмий ташрифи якунига етди. Президент матбуот котиби Шерзод Асадов икки мамлакат раҳбарлари ўртасидаги самимий муносабат ва норасмий мулоқот жуда ёрқин таассурот қолдирганини таъкидлади.


Унинг ёзишича, Малайзия раҳбарияти Шавкат Мирзиёев билан самимий учрашувлар ўтказиш учун қатъий протокол қоидаларидан чекиниб, юксак ҳурмат ва ишонч намойиш этган.


«Хусусан, президентимизни кутиб олишга Малайзия парламенти спикери чиққани, малайзиялик ҳамкасбларимизнинг айтишича, ушбу мамлакат протокол амалиётида илгари кузатилмаган воқеа бўлди. Бундан ташқари, Малайзия бош вазири Анвар Иброҳим президентимиз Шавкат Мирзиёевга бутун кун давомида, барча расмий тадбир ва учрашувларда ҳамроҳлик қилди. Ҳаттоки мулоқотни давом эттириш учун Ўзбекистон президентига ажратилган қароргоҳга шахсан ташриф буюрди. Кейин улар биргаликда, бир машинада Petronas бош қароргоҳига йўл олишди, у ерда компания раҳбарияти билан учрашув ўтказишди», — деб ёзади Асадов.


Шунингдек, Ўзбекистон президенти шарафига уюштирилган расмий қабул маросимида Малайзия санъаткорлари ўзининг бой тарихи ва маданияти билан бир қаторда ўзбек халқининг куй-қўшиқлари, рақсларидан иборат концерт дастурини намойиш этган.

«Бундай норасмий ва самимий муносабат икки етакчи ўртасидаги яқин дўстликдан, Ўзбекистон ва Малайзия халқларининг бир бирига бўлган юксак ҳурмати, икки томонлама муносабатларнинг порлоқ истиқболидан далолат беради», — дейди президент матбуот котиби.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг