14:26 / 08.02.2025
114

Трамп USAIDни ёпмоқчи: суд унинг "хурмача қилиқлари"га қарши чиқмоқда

Трамп USAIDни ёпмоқчи: суд унинг "хурмача қилиқлари"га қарши чиқмоқда
Федерал судья Карл Николс АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ходимлари манфаатларини ҳимоя қилувчи касаба уюшмаларининг даъвосига жавобан вақтинчалик қарор қабул қилди.

Судья даъво аризаси тарафдорларининг талабларини қондириб, агар Дональд Трамп маъмуриятининг режалари тўхтатилмаса, USAID ходимларига катта зарар етиши мумкинлигини таъкидлади.

Суд қарори тафсилотлари ҳали тўлиқ эълон қилинмаган, жумладан, аллақачон маъмурий таътилга чиқарилган 500 USAID ходимининг тақдири кейинроқ маълум бўлади.

Reuters хабарига кўра, судья Николс касаба уюшмаларининг бошқа талабларини рад этди. Ушбу талаблар орасида USAID биноларига кириш имконини тиклаш, агентлик грантлари ва шартномаларини молиялаштиришни қайта йўлга қўйиш каби масалалар бор эди.

Жума куни АҚШ президенти Дональд Трамп USAIDни ёпишга чақирди. Бир кун аввал агентлик ходимларига 10 мингдан ортиқ штатдан атиги 611 нафари қолиши режалаштирилаётгани ҳақида хабар берилган эди.

Жума куни тун яримига қадар 2 мингдан ортиқ ходим маъмурий таътилга юборилиши керак эди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг