09:22 / 11.02.2025
1 018

Трамп ҳозиргача Путинга учта «совға» берди...

Трамп ҳозиргача Путинга учта «совға» берди...
Newsweek нашри таҳлилчиси Брендан Коул таъкидлашича, Трамп ҳозиргача Путинга учта «совға» берди.

Биринчи қадам сифатида, Трамп Ҳаага суди Путинни ҳибсга олиш ҳақида ордер чиқарганидан сўнг, судга қарши санкциялар киритди.

Шунингдек, АҚШ бош прокурори Мерик Бонди Россия ҳукумати расмийларига нисбатан санкциялар киритиш билан шуғулланувчи KleptoCapture махсус гуруҳини тарқатиб юборди. Ura.Ru маълумотига кўра, ушбу гуруҳ аввалги президент Жо Байден даврида ташкил этилган ва Кремл билан боғлиқ шахсларга қарши санкциялар жорий қилишда фаол иш олиб борган.

Коулнинг таъкидлашича, учинчи қадам сифатида Трамп «Россия ва бошқа душман давлатлар таъсирини чеклаш»га қаратилган ташаббусларни тўхтатди. Бу ташаббуслар АҚШда Кремлнинг яширин таъсир кампанияларига қарши курашишга қаратилган эди.

Аввалроқ, Трамп Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот ўтказганини ва Украина можаросини муҳокама қилиш учун маслаҳатчиси Майкл Уолтцга музокаралар ташкил қилишни топширганини маълум қилган эди.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йил 21 ноябрда Ҳаага суди Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу ва собиқ мудофаа вазири Йоав Галлантни Ғазо секторидаги ҳарбий жиноятлар ва инсониятга қарши жиноятлар учун ҳибсга олиш бўйича ордер чиқарган эди. Илгари шундай қарор Россия президенти Владимир Путин учун ҳам қабул қилинган бўлиб, у Украинадаги ҳаракатлари учун халқаро суд томонидан жавобгарликка тортилмоқда.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп ҳозиргача Путинга учта «совға» берди...