Суриядаги можаролар сабаб Туркияга қочоқлар келишни бошлаганидан буён Туркияда суриялик қочоқларнинг 170 минг нафар фарзанди дунёга келди. Бу ҳақда “Qalampir.uz” сайти ёзмоқда.
Туркиянинг Офатлар ва фавқулодда вазиятларни назорат қилиш бошқармаси (АФАД)нинг таъкидлашича, бу ҳолат, ўз навбатида, мамлакат бўйлаб оналик ва болаликни мухофаза қилишда ҳомиладор ва эмизикли қочоқ аёлларни махсус озиқ-овқат билан таъминлашни талаб қилади.
Туркия Сурия қочоқларининг энг кўпи жойлашган мамлакат ҳисобланади. Шу кунгача Туркияга 3 миллиондан ортиқ суриялик қочиб ўтган. Ушбу давлат қочоқлар учун 12 млрд АҚШ доллари миқдорида маблағ сарфлаган.
Жаҳон ҳамжамиятининг бугунгача қилган молиявий ёрдами 512 миллион АҚШ долларини ташкил қилмоқда.
Шунингдек, АФАД уруш бошланганидан буён Сурияга 520 млн АҚШ долларига тенг гуманитар ёрдам юборган.
Суриялик 82 минг нафар бола Туркиядаги ўз турар жойлари ҳудудидаги мактабларга қабул қилинди. Туркия Таълим вазирлиги ва АФАД ҳамкорлигида 310 минг нафар боғча ва ўрта мактаб тарбияланувчилари кўчалардан йиғиб олинди ҳамда таълим ва тарбия муассасаларига қабул қилинди.
115 минг суриялик вояга етган ёшлар АФАД марказларида ташкил этилган турли сертификатлар бериш дастуридан фойдаланиб ишлаш имкониятига эга бўлди.
Кўплаб суриялик аёллар қочоқлар лагерларида бошқарув вазифаларида иш олиб бормоқда.
АФАД, шунингдек, қочоқлар орасида эрта турмуш қуриш ва кўпхотинлиликдан огоҳ бўлишга қаттиқ киришган.
Можаролар бошланганидан буён 400 минг нафар одам, жумладан, Суриядаги тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлди. 13,5 млн нафар одам инсонпарварлик ёрдамига муҳтож бўлиб қолди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди