
АҚШнинг глобал етакчилигини заифлаштириш ёки кучайтириш борасида экспертлар турлича фикрда, бироқ Трампнинг ҳаракатлари Европа, Россия ва Хитой билан муносабатларда муҳим ўзгаришларга сабаб бўлиши аниқ. «Геосиёсат» лойиҳасида меҳмон бўлган сиёсатшунослар мавзу юзасидан ўз фикрларини билдирди.
— Шуҳрат Расулов: Агар Америка Қўшма Штатлари ўйиндан чиқишга қарор қилса, ҳозирги кунда ундан буни кутиш мумкин, бундай вазиятда Европа Иттифоқи Украина бўйича ташаббусни ўз қўлига олиши савол остида қолади. Чунки Евроиттифоқда қарор қабул қилиш борасида муаммолар бор, бунда иттифоқ аъзоларининг барчаси овоз бериши керак ва битта мамлакат қарши овоз берса ҳам қарор қабул қилиш қийинлашади.
Бундай қарши овоз бериши мумкин бўлган давлат Венгрия ва у ҳозирда ёлғиз эмас, чунки Словакия ҳам бу борада уни қўллаб-қувватлаши мумкин. Катта давлатлар бюджетдан ташқари маблағлар эвазига Украинани қўллаб-қувватлашда давом этиши мумкин.
Яқинда Германия канцлери Олаф Шолц айнан шу масалада таклиф киритган эди. Буни Германия, Буюк Британия, Франция, Италия, Испания, Полша каби давлатлар амалга ошириши мумкин, аммо Португалия, Словакия ёки Венгрия каби давлатларнинг мазкур кампанияга қўшилиши сўроқ остида.
Агар ёрдам берилиши шарт бўлса, Европа давлатлари бирлашган ҳолатда иттифоқ номидан эмас, балки ҳар бир давлат ўз номидан Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатиши мумкин. Брюссел муаммони ҳал қилишни уддалай олмаса ва Россия қўшинлари Украина фронтини ёриб ўтиб, Днипрога яқинлашса, Европа мамлакатлари барибир алоҳида бўлса ҳам ўз қўшинларини урушга жалб этишига тўғри келади, бу эса уларга Украинага айни пайтда ҳарбий ёрдам беришдан кўра қимматроққа тушади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар