21:19 / 16.02.2025
335

Ҳиндистонда вокзалдаги тиқилинчда 18 киши ҳалок бўлди (видео)

Ҳиндистонда вокзалдаги тиқилинчда 18 киши ҳалок бўлди (видео)
Фото: NDTV
Ҳиндистоннинг Нью Деҳли шаҳридаги темирйўл вокзалида содир бўлган тиқилинчда камида 18 киши, жумладан, 11 аёл ва беш бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда NDTV телеканалига таяниб Дарё хабар берди.

14-рақамли темирйўл платформасида Prayagraj Express поездининг жўнашини кўп сонли одамлар кутиб турган. Улар 15 февраль куни Маҳа Кумбҳа диний фестивалига бориш учун поездларга чиқишга шошилган. Шу пайтда 12, 13 ва 14-сонли платформаларда йўловчилари бўлган яна иккита поезд ҳам ушлаб турилган. Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди қурбонларнинг оиласига ҳамдардлик билдирган.

Фото Reuters
Қурбонларнинг энг кичиги етти ёшда, энг каттаси эса 79 ёшда бўлган. Жароҳатланганларнинг ўндан ортиғи шифохонада даволанмоқда.

Январь ойида айнан Маҳа Кумбҳу диний фестивалидаги тиқилинч сабаб 40 киши ҳалок бўлганди. Дунёдаги энг йирик фестивалда 400 миллион киши иштирок этиши кутилганди. Тиқилинч оқибатида 60 киши жароҳатланган. Фестивалнинг асосий маросими — сувда чўмилиш бўлиб, бу нафақат танани, балки руҳни ҳам гуноҳлардан поклайди, деб ишонилади.

Зиёратчилар Ганг дарёсига киришда навбатларини кутиб ўтирган, тўсатдан тартибсизлик ва тирбандлик юзага келган. Оломон дарё қирғоғига қараб йўл олган, одамлар йиқила бошлаган. Фалокатга қарамай, фестивал давом этган. Ҳар 12 йилда бир марта ўтказиладиган бу тадбир 45 кун давом этади.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг