14:10 / 17.02.2025
1 109

“Ҳизбуллоҳ” раҳбари Исроилга муҳлат берди, акс ҳолда ҳужум бошланишини айтди

“Ҳизбуллоҳ” раҳбари Исроилга муҳлат берди, акс ҳолда ҳужум бошланишини айтди
Фото: Anadolu
“Ҳизбуллоҳ” гуруҳи раҳбари Наим Қосим Исроил қўшинлари 18 февралгача Ливан ҳудудидан тўлиқ чиқиб кетиши кераклигини айтди. Бу ҳақда Al Arabiya нашрига таяниб Дарё хабар берди.

У Ливан жанубидаги ҳар қандай постда Исроил ҳарбий иштирокини сақлаб қолиш учун “ҳеч қандай баҳона” йўқлигини айтди. Ноябрь ойида АҚШ воситачилигида тузилган сулҳга кўра, Исроил қўшинларига Ливан жанубидан чиқиб кетиш учун 60 кун берилган. Кейинчалик бу муддат 18 февралгача узайтирилган, бироқ Исроил ҳарбийлари Ливан жанубидаги бешта постда қўшинларни ушлаб туришни сўраган.

"Исроил 18 февралда тўлиқ чиқиб кетиши шарт. Ҳеч қандай баҳона ёки бошқа тафсилотлар керак эмас... бу келишув шундай", деди Наим Қосим.

У 18 февралдан кейин Ливан тупроғида Исроилнинг ҳар қандай ҳарбий иштироки босқинчи куч сифатида баҳоланишини қайд этди.

Оккупация билан қандай курашиш кераклигини ҳамма билади, дея у “Ҳизбуллоҳ” Исроилга қарши ҳужумларни давом эттириши ҳақида аниқ таҳдид билдирмайди.

Исроил телерадиокомпаниясига кўра, АҚШ Ливан жанубида Исроил қўшинларининг “узоқ муддат” қолишига рухсат берган. Қосимнинг баёнотини эфирга узатиш вақтида яҳудий ҳарбий-ҳаво кучлари “Ҳизбуллоҳ” ҳарбий объектларига зарба берди. Исроил армияси даъво қилишича, “ушбу объектлардаги террорчилик фаолияти Исроил ва Ливан ўртасидаги келишувларни бузиш ҳисобланади”.

Ливан ҳукумати Эрон самолётларининг Байрутга парвозини тақиқлади. Муаммо нимада?

Аввалроқ Исроил “Ҳизбуллоҳ”ни қуроллантириш учун Эрон фуқаролик самолётларидан фойдаланиб Байрутга нақд пул юбораётганини айтганди. Шу сабабли Ливан ҳукумати Эрон самолётларининг 18 февралгача Байрутга парвозларини тақиқлади.

Қарор ўнлаб Ливан фуқароларини Эронда ушлаб қолди, улар Эроннинг Маҳан Аир авиакомпанияси орқали қайтишни режалаштирганди. Ливан уларни олиб келиш учун иккита ўз самолётини юборди, бироқ Эрон уларга Теҳронга қўнишни тақиқлади.

“Ҳизбуллоҳ” 15-феврак куни Байрут аэропорти олдида норозилик намойиши уюштирди, унинг тарафдорларига Ливан ҳарбийлари томонидан кўздан ёш оқизувчи газ қўлланилди. Қосим Ливаннинг Эрон самолётларига тақиқини “Исроил буйруғини амалга ошириш” деб атади.

Самолёт қўнсин ва биз Исроил нима қилишини кўрамиз, деди “Ҳизбуллоҳ” етакчиси.

Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” келишуви

2024 йил 27 ноябрда Исроил ва Ливан ўртасида деярли 14 ой узлуксиз давом этган ҳужумлардан сўнг Америка томонидан таклиф этилган келишув асосида ўт очишни тўхтатиш тартиби кучга кирди. Битимни тасдиқлашдан олдин исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху халққа мурожаат қилиб, шимолий фронтда ўт очишни тўхтатиш зарурлигини тушунтирди. У “Ҳизбуллоҳ” томонидан сулҳ бузилган тақдирда Исроил жавоб қайтариб, ҳарбий ҳаракатларни қайта бошлашини таъкидлади.

АҚШ таклиф этган келишув режасига кўра, 60 кун ичида Ливан армияси мамлакат жанубидаги ҳудудларни эгаллаши, “Ҳизбуллоҳ” кучлари ва инфратузилмаси эса Исроил чегарасидан 20-30 километр масофада жойлашган Литани дарёсининг шимолий қисмига ўтказилиши керак.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг