06:50 / 25.02.2025
53

Bayraktar дронининг янги версияси тақдим этилди (видео)

Bayraktar дронининг янги версияси тақдим этилди (видео)
Туркиянинг Baykar компанияси Bayraktar TB2 дронининг янги модификациясини тақдим қилди. Янги маҳсулот Bayraktar TB2Т-AI деб номланди. Бу ҳақда компания ўзининг пресс-релизида маълум қилди. Компания хабарига кўра, дрон «янги авлод»ни ифодалайди ва «кучлар мувозанатини ўзгартириш» учун мўлжалланган.

Дрон номаълум турдаги турбопарракли двигателни олди, бу эса дроннинг ҳавога кўтарилиш оғирлиги ва фойдали юкини ошириш имконини берди. Янгиланган қурилманинг тезлиги 300 км/соатга етади. У 9000 м баландликка 30 дақиқадан камроқ вақт ичида кўтарила олади.

Bayraktar TB2Т-AI сунъий интеллектдан фойдаланган ҳолда янги борт компьютерлари билан жиҳозланган, бу эса ҳудудни аниқловчи мустақил GPS навигациясини таъминлади.

Дрон мақсадларни таҳлил қилиш ва аниқлаш қобилиятига эга бўлди. Ишлаб чиқувчилар, шунингдек, базага автоматик қайтиш ва автоматик қўниш функциясини ҳам қўшдилар. Жанговар юк ва қуроллар ҳақида маълумот берилмади.

Bayraktar TB2 Туркиянинг ўрта баландликда, узоққа учувчи, тактик зарба берувчи дрони бўлиб, масофадан бошқариладиган ёки автоном парвозни амалга оширади. У турли хил замонавий қуролларни, жумладан MAM-C ва MAM-L авиабомбаларини, шунингдек, танкка қарши UMTAS ракеталарини олиб юриши мумкин.

Bayraktar TB2 Россия-Украина урушининг бошида Украина томонидан жуда самарали ишлатилган. Бироқ, Россия қатламли ҳаво мудофаа тизимини яратганлиги сабабли унинг самарадорлиги кескин пасайиб кетган. Бироқ, жаҳон қурол бозорида ушбу дрон ҳамон юқори талабга эга.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг