
Фото: Reuters
Тайван давлат хизматчиларига Хитойда уй-жойи ёки ХХР шахсини тасдиқловчи ҳужжати йўқлиги ҳамда уларни олиш ниятида эмаслиги ҳақида ёзма қасамёд бериш мажбурияти юклатилди. Бу ҳақда Taipei Times газетасига таяниб Дарё хабар берди.
Бундай кўрсатма оролнинг давлат хизмати идораси томонидан тарқатилган. Унга кўра, ҳарбий хизматчилар, давлат ходимлари ёки давлат таълим муассасаларининг ўқитувчилари ХХРда яшаш жойига, шунингдек, ҳеч қандай шахсни тасдиқловчи ҳужжат, паспорт ёки материк Хитойда яшаш гувоҳномасига эга бўлмаслиги шарт.
Бундай ҳужжатларга эгалик қилиш миллий хавфсизликка таҳдид солади ва (давлат хизматчисининг) садоқатига шубҳа уйғотади, дейилади хабарда.
Барча амалдорлар ХХР билан расман ҳеч қандай алоқаси йўқлиги ҳақида “ёзма қасамёд бериши” лозим. Агар бундай алоқа аниқланса, бу шахслар ҳукумат тузилмаларида ишлаш имкониятини йўқотади. Агар амалдор Хитой паспортига эга бўлса, у Тайван фуқаролигидан маҳрум бўлиши мумкин.
Илгари маҳаллий оммавий ахборот воситаларида 100 мингдан ортиқ тайванликларда аллақачон Хитой шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжудлиги, Хитой паспортини олишни истаганларнинг умумий сони эса 200 мингга етгани ҳақида расман тасдиқланмаган маълумотлар пайдо бўлган эди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар