
Янги сайланган АҚШ президенти Доналда Трампнинг расмий сайтидан исламофобик кайфиятидаги мусулмонларни мамлакатга киритмаслик ҳақидаги сайлов олди ваъдалар ўчирилган, деб ёзмоқда Mulohaza.uz сайти.
8 ноябр куни, яъни сайлов куни ҳам Трампнинг режалари билан танишса бўлар эди. Бироқ кечга яқин мазкур саҳифага кириб бўлмай қолди, унинг ўрнига трамп кампанияси учун пул эҳсон қилишга чиқарувчи саҳифага ўтиб кетиладиган қилиниди.
Эслатиб ўтамиз, мусулмонларга қарши баёнатларидан сўнг Трамп CNN телеканали билан бўлиб ўтган суҳбатида: «Мен мусулмонлар учун яхшиликлар қиляпман. Жуда кўп мусулмон дўстларим менга қўшилади», деган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар