Италия шаҳарларидан бирида уйлар 1 евро нархга сотилмоқда

Дунё1 дақиқа ўқиш978
Италия шаҳарларидан бирида уйлар 1 евро нархга сотилмоқда
Италиянинг Абруззо минтақасида жойлашган Пенне шаҳри тарихий уйлар 1 еврога сотиладиган махсус дастурни жорий қилди. Маҳаллий ҳукумат шу тариқа шаҳар марказининг қиёфасини яхшилашни мақсад қилган.

“Шаҳарда 40 дан ортиқ бўш ва қаровсиз қолган бинолар мавжуд бўлиб, уларнинг барчаси тарихий марказда жойлашган. Бу ерда яшаган оилалар ўн йиллар аввал кўчиб кетган”, деди шаҳар мери Гилберто Петруччи.

“Мазкур дастур 2022 йилда бошланган бўлиб, шу вақтга қадар олтита уй сотилган. Навбатдаги сотувга қўйиладиган уйлар рўйхати яқин кунларда эълон қилинади”, деди мер.

Дастурга кўра, Пенне шаҳридаги Уйғониш даврига оид бир нечта уйлари сотилиши режалаштирилган. Уларнинг аксарияти бир вақтлар фермер оилаларига тегишли эди. Уларнинг аксарияти бошқа мамлакатларга, хусусан, АҚШ, Бельгия, Венесуэлага ва бошқа йирик шаҳарларга фабрикаларда ишлаш учун кўчиб кетган.

1 евролик хонадонларга оид дастурларнинг аксарияти харидорлардан 2000 евродан 5000 еврогача депозитни талаб қилади ва хонадон таъмирда ўтгачгина, аввалги сумма қайтарилади. Аммо Пенне харидорлар учун қулай имкониятларни тақдим этмоқда.

“Ягона талаб шундаки, янги уй эгалари ушбу хонадонларни уч йил ичида тўлиқ таъмирлаш мажбуриятини ўз зиммасига олади. Бундан ташқари, янги уй эгалари иш бошлашлари учун биз дастлабки тўлов кафолатини талаб қилмаймиз. Биз тарихий аҳамиятга эга ҳудудларимизни қайта жонлантириш учун юртимиз меҳмонларини ҳар томонлама рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлашни истаймиз”, дейди Петруччи.

Дастур иштирокчилари учун яна бир қўшимча бонус ҳам бир: уйни таъмирлаш жараёнида янги мулкдорларга италиялик мутахассислар — архитекторлар, геодезия мутахассислари ва қурувчилар ёрдам беради.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?
  1. Иқтисодиёт
    27 ноябрь учун валюта курслари эълон қилинди
  2. Спорт
    ФИФА киберҳужумга учради: хакерлар ташкилотнинг маълумотларига киришга муваффақ бўлди
  3. Саломатлик
    «10 та доридан кўра битта бедана тухуми фойдали» — ҳақиқатми ёки муболаға?
  4. Жамият
    «Синглиси бор акалар меҳрга муҳтож бўлмас экан»: оиладаги энг беғубор ришта ҳақида
  5. Жамият
    Ижара тўловлари ўз вақтида амалга оширилмагани учун Дамас автомашинаси хатланди
  6. Спорт
    Андони Ираола «Ливерпул» юлдузлари Вирц ва Исакнинг ҳамкорлигини юқори баҳолади
  7. Жамият
    Она меҳрига муштоқ бола онасининг бағрига қайтарилди
  8. Дунё
    «У 80 фоиз супер даҳо, қолган 20 фоизини айтишдан бош тортаман»: Трамп Илон Маск ҳақида
  9. Маданият
    Ўзбекистон халқ артисти Матёқуб Матчонов бугун 70 ёшда!
  10. Спорт
    «Олимпик-МобиУз» «Шўртан»ни мағлуб этиб, Суперлига йўлланмаси сари муҳим қадам ташлади