Туркияда оддий тиркамадан уйга айланадиган авто-уйлар сотилмоқда

Туркияда ташқи кўринишидан оддий тиркамани эслатадиган, бироқ жойига етиб боргач кенгайиб, кичик уйга айланадиган Mini House Caravan’лар сотувга чиқарилди.
Йиғилган ҳолда 4×2,1 метр ўлчамдаги тиркама махсус механизм ёрдамида очилгaч, тахминан 20 квадрат метрлик яшаш майдонига эга бўлади. Унда алоҳида ётоқхона, дам олиш учун жой, ошхона ва ҳаммом мавжуд. Ошхонада 90 литр сиғимли музлаткич ҳам ўрнатилган.
Бундай уйлар ихчамлиги ва кўчма экани билан эътиборни тортмоқда. Уларни тиркама сифатида бир жойдан бошқа жойга олиб бориш, манзилга етгач эса кенгайтириб, яшаш учун фойдаланиш мумкин.
Маълумотларга кўра, моделнинг бошланғич нархи 890 минг турк лирасини ташкил этади. Бироқ бу нархга ҚҚС ва етказиб бериш харажатлари киритилмаган.































Изоҳлар 0
…