
Туркия Президенти Ражаб Таййиб Эрдўған Ўзбекистонга ташриф буюриб, Президент в. б. Шавкат Мирзиёев билан учрашади.
Туркия Президенти Ражаб Таййиб Эрдўған 17−18 ноябрь кунлари Ўзбекистонга ташриф буюради, деб хабар қилади gazeta.uz Туркия раҳбарининг сайтига асосланган ҳолда.
Ражаб Таййиб Эрдўғаннинг Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Каримов дафн этилган Самарқандга ташриф буюриши кутилмоқда.
Туркия раҳбари, шунингдек, Ўзбекистон Президенти в. б. Шавкат Мирзиёев билан музокаралар олиб боради. Улар давлатлар ўртасидаги икки томонлама алоқаларни ривожлантириш масалалари ҳамда минтақавий ва халқаро мавзуларни муҳокама қилади.
Эслатиб ўтамиз, Ражаб Таййиб Эрдўған Ўзбекистонга 2003 йилнинг 18−20 декабрь кунлари Туркия бош вазири сифатида келган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар