
Қозоғистон Миллий банки мамлакат президенти Нурсултон Назарбоев тасвири туширилган банкнотани чиқаради. Миллий банк раҳбари Дониёр Акишев 15 ноябрь куни Остонадаги «Қозоғистон мустақиллигининг 25 йиллиги: миллий валюта» конференциясида янги банкнотани оммага тақдим этди, деб хабар беради "Дийдоразиз" нашри.
«Банкноталарга портретларни тушириш мавзуси янги эмас. Бунинг устига, бу мамлакат ҳаётига энг муҳим ҳисса қўшган шахсларнинг тасвирини жойлаштириш орқали давлатчилик ғоясини ифодалашнинг энг ёрқин, одатий ва тушунарли шаклидир», — дея таъкидлади Акишев конференцияда. Унинг сўзларига кўра, 10 минг тенге номиналига эга янги банкнота 1 декабрда нишонланадиган Президент кунига атаб чекланган ададда чиқарилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар