date
views 1 257

“Кальмар ўйинлари” юлдузи қамалдими? 001 рақамли ўйинчига ҳукм ўқилди

“Кальмар ўйинлари” юлдузи қамалдими? 001 рақамли ўйинчига ҳукм ўқилди
Netflix’нинг барча рекордларни парчалаган машҳур сериали – “Кальмар ўйинлари”даги меҳрибон, аммо сирли 001 рақамли ўйинчи образи билан миллионлар қалбини забт этган жанубий кореялик актёр О Ён Су (80 ёшда) ҳақида шов-шувли хабарлар тарқалди.

Қаҳрамон – энди айбланувчими?
The Daily Star хабарига кўра, О Ён Су жинсий зўравонликда айбланиб, бир йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Илк бор суд унга 8 ойлик шартли жазо берганди, аммо кейинчалик бу қарор қайта кўриб чиқилди ва жазо муддати оширилди.

Воқеа 2017 йилга бориб тақалади...
Суднинг маълум қилишича, актёр 2017 йилда ўз ҳамкасби бўлган актрисага икки марта жинсий тегажоғлик қилган. У ўз уйи яқинида уни хоҳишисиз қучоқлаб, ўпгани айтилмоқда.

Прекурорлар томони бу ҳолатни жиддий баҳолаб, “ўзининг 50 йиллик тажрибасига қарамай, актёр кичикроқ ҳамкасбига нисбатан тегажоғлик қилган”, дея таъкидлашди. Жабрланувчи эса ҳодисадан кейин ҳаётида доимий қўрқув билан яшаганини билдирган.

О Ён Су: “80 йиллик обрўм бир лаҳзада қулаб тушди”
Актёр айбини инкор этди, аммо суд залида қуйидагича баёнот берди:

“Бундай ёшда судга келиш — шармандалик. Агар номақбул сўз ёки ҳаракат қилган бўлсам, ҳукмни қабул қиламан. Лекин буни зўравонлик деб атаб бўлмайди. Бир лаҳзада 80 йиллик меҳнатим кул бўлди. Мен ўзимни бўш ва йўқ бўлиб қолгандай ҳис қиляпман...”

Актёрнинг адвокатлари эса айбловлар фақат жабрланувчининг сўзларига таяниб қўйилганини, уларда изчиллик ва далиллар йўқлигини таъкидлашмоқда.

Иш энди апелляцияда
О Ён Су ҳукм устидан апелляция шикояти берди. Якуний қарор 2025 йил 3 июн куни қабул қилинади.

Zamin.uz фикри:
Бир сериал бутун дунёни ларзага солди... ва унинг актёри энди жиддий айб билан суд эшигида турибди.

Маҳкамаларда ким ҳақ, ким ноҳақ — буни вақт кўрсатади. Аммо бу воқеа бир ҳақиқатни ёдга солади: шаҳсият ва обрў – йиллар давомида қурилади, бир лаҳзада йўқолиши мумкин.

Сиз бу иш бўйича қандай фикрдaсиз? Актёр ҳақми ё жабрланувчими?
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг